Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-07 12:38:00    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, тўртта масала сессия муҳокамасига қўйилди. Дастлаб вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан қилинган ишлар ва янги режалар ҳақида ҳисобот берди. Унда вилоятда таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, ютуқлар, вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган эътибор, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жараёнлари ҳақида сўз борди.

Сессия ишида сўз олган депутатлар томонидан таълим-тарбия масаласи давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугунги кунда устувор вазифага айлангани, шундан келиб чиқиб вилоятда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўп эканлиги яна бир бор таъкидланди. Муҳим таклиф ва тавсиялар берилди.

Шундан сўнг сессияда вилоятда 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳолати ҳақида вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Саиджон Давлатовнинг ҳисоботи эшитилди.

Сессияда Сўх тумани аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ қарор лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Шунингдек, вилоятдаги мавжуд саноат зоналари учун ажратилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги бўйича ўтказилган хатлов ишлари, ўрганиш натижалари, доимий комиссия раиси Зокиржон Зоҳидов томонидан таништириб ўтилди.

Ҳар бир кўрилган масалага депутатлар томонидан муносабатлар билдирилиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш, муаммоларга ечим топиш, ютуқларни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди ва қабул қилинаётган қарорлар лойиҳаларига киритилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram