Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ДАЛАДАН ИСТЕЪМОЛЧИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЗАНЖИРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ОММАЛАШТИРИЛАДИ
2022-10-10 11:59:48 56
Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида шаҳар-туман ҳокимликлари масъуллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар иштирокида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури доирасида “Мева-сабзавот маҳсулотларини даладан истеъмолчига етказиб бериш занжирини ривожлантиришда халқаро тажриба” мавзусидаги семинар-тренинг бошланди.
Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев очиб берди. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларнинг ташқи бозорларга экспорт қилишда Республикада етакчи бўлган Фарғона вилояти учун хорижий истеъмолчиларнинг эҳтиёжи ва талабини олдиндан кўра билиш, чет эл бозорларини тўғри тушуниш катта аҳамият касб этишини қайд этган Иқболжон Эргашев, бугунги семинар даладан истеъмолчигача бўлган “масофани” қамраб олган жараённи ташкил этишдаги ёндашувни халқаро тажриба асосида мувофиқлаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозоридаги халқаро тенденцияларни ва маҳаллий мева-сабзавотларнинг ўрнини атрофлича таҳлил қилиш, етказиб бериш занжирларидаги тартиб ва қоидаларни муҳокама қилиш ҳамда маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишда кўникмаларни ошириш семинар-тренинг кун тартибидан ўрин олди.
Халқаро тренер Оксана Антонова дастлаб иштирокчиларга мева-сабзавот бозоридаги глобал тенденциялар тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғи таҳлилига эътибор қаратилди.
Кун бўйи давом этадиган семинар-тренингда жозибадор бозор йўналишлари, синов ва хатолар таҳлили, маҳсулотларни бозорга чиқариш ва илгари суриш стратегиялари, бозорни баҳолаш, рақобат, хавфлар ва истиқболлар каби кўплаб йўналишларда маърузалар эшитилиб, муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram