Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЎҚУВ МАРКАЗИДА ТАЪЛИМ ОЛГАН ЎРТА ТИББИЁТ ҲАМДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ГЕРМАНИЯДА МЕҲНАТ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛИШАДИ
2022-10-10 21:15:07 374
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона шаҳрида рўйхатдан ўтган “Valley Euro School” МЧЖ раҳбари Карл-Хайнц Ях билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Valley Euro School” томонидан ташкил этилган немис тили ўқув маркази фаолиятини ташкил этиш жараёнлари ҳақида сўз борди.
Германиялик ишбилармон биринчи босқичда 7 ой давомида 40 нафар тингловчи ўқитилиб, уни муваффақиятли тамомлаган ўрта тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига махсус сертификатлар топширилишини қайд этди. Немис тилини B2 даражаси имтиҳонидан ўтган Марказ битирувчилари келгусида Германияда доимий иш ўринлари билан таъминланади. 2022-2024 йилларга мўлжалланган лойиҳа доирасида жами 500 нафар ёшларга немис тилини ўргатиш ҳамда уларнинг Германияда бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун “Ишга марҳамат” мономарказидан иккита аудитория ажратиб берилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бундай ташаббуслар муносиб қўллаб-қувватланишини, давлатлараро алоқаларни ҳам мустаҳкамлашини таъкидлади. Учрашув якунида таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Ўқув марказида машғулотлар немис мутахассис билан бирга тегишли тил билиш даражасига эга маҳаллий ўқитувчилар томонидан ҳам олиб борилади. Карл-Хайнц Ях бугун мономарказда бўлиб, бўлажак ўқитувчилар ҳамда тингловчилар билан дастлабки танишув суҳбатини ўтказди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram