Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ПАХТАКОРЛАРИ ҲАМ РЕСПУБЛИКАДА ПЕШҚАДАМЛАР САФИДА МАРРАНИ ЗАБТ ЭТДИЛАР
2022-10-17 17:27:31 101
Туманда жорий йил ҳосили учун 166 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 120 гектар майдонда белгиланган агротехник тадбирлар асосида ғўза парваришланиб, Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери билан ўртача 36,8 центнердан жами 18200 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган.
Бугунга келиб, тумандаги 144 та фермер хўжаликларида мўл пахта ҳосили йиғилиб, тошлоқликлар ҳам йиллик шартнома режасини бажардилар. Фермер хўжаликларининг аксарияти биринчи теримдаёқ кўзланган мақсадларига эришишди.
"Дурдона барака", "Боймат Шерматов", "Бесаранг гулшани", "Муқаддас" каби илғор фермер хўжаликлари томонидан ҳосилдорлик гектарига 40-45 центнерга етказилди.
Пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш бўйича чора-тадбирлар давомида теримчиларни жалб этиш мақсадида тумандаги мавжуд 51 та маҳаллаларда меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини пахта теримига меҳнат шартномаси асосида ихтиёрий жалб қилиш орқали уларнинг бандлиги ва даромади ошишини таъминлаш бўйича ташвиқот ишларини олиб борувчи тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.
Натижада туман бўйича жами 10 минг нафар, шундан 5 минг нафар фермер хўжалиги аъзолари, 5 минг нафар аҳоли вакилларининг рўйхати шакллантирилиб, улар билан белгиланган тартибда муайян муддатдаги меҳнат шартномалари тузилди. Туманда етиштирилган пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман пахтакорлари терим суръатини сусайтирмай, даладаги пахталарни ёғин-сочинга қўймай йиғиб-териб олишни мақсад қилишган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram