Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА-ОЗАРБАЙЖОН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАР ОЧИЛМОҚДА

×

 2022-10-17 19:45:05    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Туркия Саноатчилар ва тадбиркорлар мустақил ассоциацияси (MÜSİAD)нинг Озарбайжон бўлинмаси раҳбари ўринбосари Саит Йинанч бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Мулоқотда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилнинг 16 сентябрь куни имзоланган “йўл харитаси” доирасида Фарғона вилоятида амалга ошириш кўзда тутилаётган қўшма тадбирлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Иқболжон Эргашев меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, Фарғона вилояти ҳақида, вилоятнинг хорижий давлатлар билан алоқалари, инвестицион салоҳияти ҳамда турли соҳаларда эришилган ютуқлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Кичик бизнесни, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда ўзига хос лойиҳа бўлган Учкўприк туманидаги “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси, бу ерда тайёрланаётган текстиль маҳсулотлари ва экспорти ҳақида алоҳида сўз борди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини юқори баҳолаган MÜSİAD Озарбайжон бўлинмаси раҳбари ўринбосари Саит Йинанч, кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

1990 йилда ташкил этилган ва ҳозирда 13 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ўзида бирлаштирган Туркия Саноатчилар ва тадбиркорлар мустақил ассоциацияси – MÜSİAD бугунги кунда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатида ўз ваколатхонасига эга.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram