Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” БЕШИНЧИ ХАЛҚАРО АНЪАНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

×

 2022-10-20 22:43:53    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида “Атлас байрами” бешинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни очиш учун сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, барчани Атлас байрами билан чин юракдан қутлаб, вилоятимизга, ушбу анжуманга бўлган катта эътибори учун хорижий меҳмонларга алоҳида ташаккур изҳор этди.

- Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан мамлакатимизда олиб борилаётган катта ислоҳотлар доирасида қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, - деди вилоят раҳбари.

Бу борада вилоятда амалга оширилаётган ишларга қисқа тўхталиб ўтган Хайрулло Бозоров, жорий йилнинг ўзида 13 та туманда янги “Ҳунармандлар марказлари” қуриб битказилгани, ушбу марказларда тўқимачилик йўналишининг ўзида 4000 та янги ишчи ўрин яратилганини алоҳида қайд этди.

Маросимда видеоалоқа орқали нутқ сўзлаган ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, Марғилон атлас ва адрас саънатининг жаҳон ҳунармандчилигида тутган катта ўрнига алоҳида урғу берди.

Фестиваль арафасида Марғилон учун яна бир муҳим воқеа юз берди - Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Марғилон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди. 

Бугунги очилиш маросимида сўз олган Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Президенти Саад ал-Қаддумий Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновга “Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри” сертификатини тантанали топширди. Бугунги кунда дунёнинг 4 та қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган.

Халқаро “Атлас байрами” бешинчи тўқимачилик фестивалида дунёнинг 21 та давлатидан 90 га яқин моҳир дизайнерлар, таниқли маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, 50 нафардан зиёд Республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда. 

Уч кун давом этадиган фестиваль давомида Марғилоннинг барча хиёбон ва майдонларида халқ сайллари, аския ва катта ашула ижрочилиги, кураш мусобақалари, дорбозлик, қўғирчоқбозлар чиқишлари, “Ҳунармандлар шаҳарчаси”да ҳунармандчилик буюмлари намойиши, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг либослар намойишлари, тўқимачилик усталарининг маҳорат дарслари, кўргазма ва илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram