Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2022-10-26 12:20:24    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Инсон қадри улуғланган юртда соғлом авлод барқарорлиги таъминланади” мавзусида қуйидаги йўналишларда давлат гранти учун 3-танлови эълон қилинади:

1. Жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларга ижтимоий кафолатларни таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим ва тарбия (шу жумладан, инклюзив) олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш.

- Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларни аниқлаш. Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган (кўзи ожиз, имконияти чекланган ногиронлиги бор) болаларнинг таълим ва тарбия олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш;

- Ўқувчиларни махсус ўқув қуроллари тўплами (темир дафтар (прибор), грифель, брайль ҳарф - кубиклари, азбука - колодка, брайль чизгичлар тўплами ва бошқа ўқув қуроллари) билан таъминлаш, ўқувчиларни таълим ва тарбия олишларига кўмаклашувчи маърифий-маънавий тадбирлар ташкил этиш;

- Маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, жараённи ОАВ да ёритиш ҳамда ғолибларни муносиб тарзда тақдирлаш.

2. Чекка ва чегараолди маҳаллалардаги ёшларнинг маънавиятини ривожлантириш, дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида кутубхона ташкил этиш.

- Кутубхона ташкил этиладиган МФЙда ҳудуддаги бинонинг хоналарини мослаштириш ва бошқа зарур тайёргарликларни амалга ошириш;

- Аҳоли, айниқса, ҳудуддаги ёшларни маънавиятини юксалтириш, Ватанга ва тарихга бўлган муҳаббатларини янада оширишга хизмат қилувчи турли мавзулардаги ҳуқуқий, сиёсий, бадиий ва диний-маърифий мазмундаги адабиётлар билан тўлдириш;

- Кутубхона фаолияти ҳақида МФЙларда аҳоли вакиллари ҳамда ҳудуддаги таълим муассасаларида ўқувчилр ўртасида кенг тарғибот тадбирларини олиб бориш, китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик - танловлар ташкил этиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;

- Кутубхонани лойиҳа муддати якунланганидан кейин ҳам фаолият олиб бориши юзасидан ҳудудий масъуллар билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Ижтимоий тармоқларда саҳифалар ташкил этиш орқали “Аждодлар жасорати – авлодларга намуна” мавзусида лавҳалар, роликлар тайёрлаш ҳамда ҳудудларда ёшлар иштирокида ушбу лавҳа ҳамда роликларнинг тарғиботларини амалга ошириш орқали жамиятда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида аждодларга ҳурмат ва Ватанга муҳаббат руҳини юксалтириш.

- Ижтимоий тармоқларда саҳифалар ташкил этиш ва “Аждодлар жасорати – авлодларга намуна” мавзусида лавҳалар ҳамда роликлар тайёрлаш юзасидан ташкилий масалаларни ҳал этиш;

- Лойиҳа давомида лавҳа (8-10 дақиқа давом этувчи) ҳамда роликлар (1-2 дақиқа давом этувчи) тайёрлаш ва уни ташкил этилган ижтимоий тармоқларда оммалаштириш бўйича кузатувчилари кўп бўлган ижтимоий тармоқлар ва сайтлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш;

- Ижтимоий тармоқларда ташкил этилган саҳифалар орқали жойлаб борилаётган лавҳа ва роликларни таълим муассасалари, турли корхона ҳамда ташкилотларда тарғиботларни амалга ошириш орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида аждодларга ҳурмат ва Ватанга муҳаббат руҳини юксалтиришга хисса қўшиш.

4. “Тарихни билмай туриб, келажак қуролмайсан” мавзусида аҳоли, аниқса, ёшлар ўртасида турли радиовикторина, телевикторина ҳамда иншолар танловларини ташкил этиш.

- “Тарихни билмай туриб, келажак қуролмайсан” мавзусида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва танитиш;

- “Тарихни билмай туриб, келажак қуролмайсан” мавзусида вилоятдаги радиолар билан ҳамкорликда радиовикторина ташкил этиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;

- “Тарихни билмай туриб, келажак қуролмайсан” мавзусида вилоятдаги ТВлар билан ҳамкорликда телевикторина ташкил этиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “Farg’ona NNT” (https://t.me/+sWntIjkWE9o5Y2My) гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;

7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 млн. сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 25 октябрь кунидан 25 ноябрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун телефон: (93) 732-77-87, (99) 002-75-00, (91) 665-08-98


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram