Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ “UZ-HANWOO ENGINEERING” КОРХОНАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2022-10-27 12:30:40 371
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудида жойлашган “Uz-Hanwoo Engineering” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда Кореянинг “HANWOO Global” компанияси таъсисчилигидаги ушбу корхонада автомобиллар учун 30 хилдан ортиқ бутловчи деталлар ва ёрдамчи материаллар ишлаб чиқарилади. Бу ерда 170 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда.
Корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3 000 000 дона қолипловчи деталлар, 300 000 дона домкратлар, 5000 дона газбаллон учун кронштейн, 100 дона технологик колиплар ва бошқа турли хил металл конструкцияларни ташкил этади. Жорий йил 9 ойи давомида қарийб 11 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.
Корхона раҳбарлари вилоят ҳокимига амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Авваллари автомобиллар деталлари учун технологик қолиплар хориждан олиб келинган бўлса, жорий йилда маҳаллийлаштириш дастури орқали технологик қолипларни корхонанинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ички имкониятларни тўла ишга солиш, импорт бўлаётган айрим маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш орқали саноатни янада ривожлантиришга, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга эришиш мумкинлигига эътибор қаратган вилоят ҳокими, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишга ҳар томонлама амалий ёрдам берилишини таъкидлади.
Корхона мутасаддилари Швециянинг ABB (Asea Brown Boveri) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва намуна учун олиб келинган саноат роботи, унинг имкониятлари тўғрисида маълумот бердилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram