Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2022-10-27 14:15:16    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш-демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гарови” мавзусида қуйидаги йўналишларда давлат гранти учун 4-танлови эълон қилинади:

1. Ахборот очиқлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашда ННТ ва ФЖБИ фаоллигини ошириш ва кенг кўламли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

- Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида тузилган коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини амалга оширишда амалдаги қонунчилик талаблари асосида ННТ ва ФЖБИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- Коррупциянинг давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, мамлакат ривожига таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодиса эканини тарғиб этишда ННТ ва ФЖБИ фаоллигини ошириш;

- “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида ННТ ва ФЖБИнинг давлат ташкилотлари билан амалдаги қонунчилик талаблари асосида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, зарур ҳолатларда меморандум ва бошқа келишувларга эришиш орқали ҳамкорликда ишлар ташкил этиш.

2. Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш, жабрланувчи ва ижтимоий заиф гуруҳга ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришда ННТларнинг роли:

- ННТлар ва ФЖБИнинг давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашиш ва хавфсиз миграция”га кўмаклашиш;

- Одам савдоси жабрланувчилари ва одам савдоси билан тўқнаш келиш ҳавфида бўлган ижтимоий заиф гуруҳларни идентификация қилиш (идентификация жараёнида аниқланиши, аниқлик киритилиши зарур бўлган ҳолатлар);

- Одам савдоси жабрланувчилари ва ижтимоий заиф гуруҳларни қайта йўналтириш меҳанизми бўйича мутахассисларни жалб этиш;

- Ҳудудларда МФЙлар билан ҳамкорликда одам савдоси жабрланувчилари ва ижтимоий заиф гуруҳларларга мансуб бўлган фуқароларга хафсиз миграция бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

3. Қишлоқ аҳолисининг медиа ахборот саводхонлигини ошириш, турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш:

- қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аҳолини интернетдаги ахборотдан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидаларига ўргатиш, маҳаллалар телеграм гуруҳларига мавзу юзасидан зарур маълумотларни жойлаб бориш;

- уларнинг интернет тармоғи орқали турли молиявий амалиётларни амалга оширишларида нималарга эътибор қаратишлари кераклиги бўйича билимларини ошириш, қўлланмалар ишлаб чиқиш ва аҳолига етказиш чораларини кўриш;

- интернетдан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги, хусусан терроризм, экстремизм ғояларига қарши курашиш бўйича зарур тушунтиришлар олиб бориш, дўстлик, ҳамкорлик, бағрикенглик ғояларини тарғиботи юзасидан учрашувлар ўтказиш, маҳаллаларда ташкил этилган телеграм гуруҳларига бу борада маълумотларни жойлаб бориш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “Farg’ona NNT” (https://t.me/+sWntIjkWE9o5Y2My) гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;

7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 млн. сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 25 октябрь кунидан 25 ноябрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 91 665-08-98


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram