Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА "СИЗ БИЗ УЧУН ҚАДРЛИСИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МАДАНИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-28 16:19:46    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят театр ва концерт саройида “Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Реаблитация ва мослаштирув маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ижтимоий кўмакка муҳтож, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳам ушбу тоифадаги аёлларни жамиятимиздан четга чиқариб қўймаслик, уларни оиласи, яқинлари учун кераклигини ҳис қилдириш, кўнглини кўтариш, жамиятга қайтаришдан иборат.

Маданий тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова юртимизда хотин-қизлар учун айниқса, кўмакка муҳтож хотин-қизларга барча имкониятлар эшиги очилаётгани, ўз меҳнати билан оиласи, рўзғорини бут қилиб яшаш, фарзандлари тарбияси, келажаги учун меҳр-муҳаббатлари зарурлигини қайд этди. Уларнинг бахтли кунлари фарзандлари бахтида албатта рўёбга чиқишлигига, бахтли ҳаёт оиласи, фарзандлари, ота-она ва дўстлари даврасида эканлигини доимо ёдда тутишларини таъкидлади.

Байрам тадбири давомида иштирокчиларга совғалар улашилди, 20 нафар хотин-қизларга Хоразм вилоятига саёҳат қилиш учун 3 кунлик йўлланма берилди. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 10 нафар аёлларнинг фарзандлари учун ўз ҳудудларидаги спорт тўгаракларига бепул йўлланмалар ҳам тақдим қилинди.

Викторина ўйинларида иштирок этиб, ғолиб бўлган 10 нафар аёллар ёки уларнинг фарзандлари учун Фарғона шаҳридаги “Ибратли бекам” ўқув марказида 10 хил йўналишда ўқишлари учун бепул йўлланмалар ҳам топширилди.

Мактаб ўқувчилари томонидан айтилган шеърлар, вилоят маданият уйи ходимлари ва хушовоз хонандалар ижросидаги қўшиқлар, раққосаларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.




























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram