Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-11 15:53:55    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзақов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган семинарда янги кодекснинг мазмун-моҳиятини ҳуқуқни қўлловчиларга тушунтириш, унинг ижросини таъминлаш каби устувор масалалар муҳокама қилинди.

 Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг муҳим бўлаги ҳисобланган “Инсон қадри учун” тамойилининг бош мақсади ҳам инсон ва унинг меҳнатини қадрлашга эътиборни кучайтиришдан иборатлиги, мамлакатимизда аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бораётгани сабабли ҳар йили минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келаётганига семинарда алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай шароитда меҳнат қонунчилигини модернизация қилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш давр талаби ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Меҳнат кодекси бугунги кун талаблари асосида янгиланиб, фуқароларимизнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида Президентимиз таклиф этган ғоялар, фикр-мулоҳазалар ва ташаббусларни акс эттиришга эришилди, муҳим аҳамиятга эга бўлган кўплаб янги нормалар киритилди.

Семинарда сўз олганлар ушбу ҳужжат мазкур соҳадаги қатор муаммоларни, меҳнат бозоридаги вазиятни инобатга олиб, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, қонуний ҳал қилишда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишини кафолатлайдиган муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини қайд этдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram