Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА “FERGANA FERMER EXPO ÖZBEKISTAN – 2022” КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

×

 2022-12-13 20:15:58    75

PDF юклаш
Чоп этиш


14-15 декабрь кунлари Фарғона шаҳрида “Fergana Fermer Expo Özbekistan – 2022” қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва доривор ўсимликлар инвестицион тижорат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят AKIS (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими) Агрохизматлар маркази ҳамда Туркиянинг Селчуқ университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган кўргазмада Ўзбекистон ва Туркиянинг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаси масъуллари ва мутахассислари, ишбилармонлар иштирок этишади.

Форум давомида “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пахта етиштириш ва пахта тозалаш саноатида, чигит делинтациясида ҳамкорлик ва икки давлатнинг тажрибалари”, “Чорвачилик хўжалиги ва ривожлантиришда янги технологияларнинг аҳамияти”, “Илғор инновациялар асосида Фарғонада замонавий интенсив боғдорчилик ва 12 ой давомида мева экспорти қилиш имкониятлари” ва “Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар” мавзуларида панел сессиялар бўлиб ўтади.

16 декабрь куни эса “Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги ва инвестиция имкониятлари” мавзусида икки давлат ишбилармонлари ҳамда расмий идоралари вакиллари ўртасида бизнес тадбир ҳамда музокаралар ўтказилади.

Соҳага алоқадор барча тадбиркорлар, ташкилотлар вакиллари, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қизиқиш билдирган фуқаролар кўргазмада иштирок этишга таклиф қилинади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram