Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲАМДА ВАСИЙЛИККА ВА ҲОМИЙЛИККА ОЛИНГАН БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-12-23 16:42:49    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида вилоятимиздаги 15 та оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар учун Янги йил байрами тадбири ташкил этилди.

Вилоят шаҳар ва туманларидан келган 102 нафар ўғил-қизлар, уларнинг тутинган ота-оналари, васийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, тадбирда иштирок этаётган ўғил-қизлар келажакда Ватанимизга, халқимизга садоқат билан хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишларига тилак билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила шароитида вояга етишларини таъминлашга қаратилган ташаббуслари ва қарорлари, бағрикенг халқимизнинг миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ёндашуви натижасида етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этилгани алоҳида қайд этилди.

Президентимизнинг қарорлари билан, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида жорий этилган “Меҳр дафтари” тизими доирасида жорий 2022 йилнинг ўзида вилоятимизда 197 нафар болаларга 1 миллиард 432 миллион сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди ва бу хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугунги байрамда ҳам давом этди. Тадбирда иштирок этаётган ҳар бир оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болаларга уларнинг ўзлари аввалдан билдирган истакдан келиб чиқиб Янги йил совғаси топширилди.

Болажонларнинг ҳаяжонли чақириқлари билан даврага Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюрди. Тадбир болалар ўртасида шеър ўқиш танлови, вилоятимиз санъаткорлари иштирокидаги куй-қўшиқлар ва байрамона рақслар билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram