Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!” БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-12-29 17:45:18    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Аскар оналарини шарафлаймиз!” байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев, аскарлар ва уларнинг оналари иштирок этдилар.

Сўз олганлар яқинлашиб келаётган Янги йил байрами ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги тантаналари билан йиғилганларни табрикладилар.

Президентимиз раҳбарлигида сўнгги беш йилда ҳарбий соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ҳам, қўшинларнинг тайёргарлик даражаси ҳам тубдан ўзгаргани қайд этилиб, аскар ва офицерларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида ота-оналарга маълумот берилди. Бунда вилоят ҳарбий-маъмурий сектори фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг аскар оналарининг табриклари, ўз фарзандларига йўллаган тилаклари эшитилди. Улар ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини, бу улуғ вазифани бажараётган фарзандлари билан доимо фахрланишларини таъкидлашди.

Шунингдек, республикамизнинг турли ҳудудларида хизмат бурчини бажараётган фарғоналик юрт посбонлари иштирокида тайёрланган видеороликлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Байрам муносабати билан аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди. Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат маркази оркестр жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури барчага янада кўтаринки кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram