Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-29 19:09:46    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида фарғоналик ўғил-қизлар учун “Президент арчаси” байрами ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими болажонларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, ушбу байрам арафасида ўғил-қизлар учун "Президент арчаси" тадбирлари ташкил этилиб, Президентимиз совғалари топширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини, бу йил ҳам вилоятимиз бўйича 800 нафар болажонларга ана шундай совғалар топширилишини айтиб ўтди. Келажагимиз эгаларини Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрликлари ҳамда эътиборларига муносиб равишда яхши ўқиб, ҳунар эгаллаб, юрт манфаати, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишга чорлади.

Шундан сўнг таркибида 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари бўлган "Президент совғалари" болажонларга тантанали тарзда топширилди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари бундай ғамхўрликдан севинчга тўлдилар. Жорий йилда мазкур совғалар таркибига Меҳрибонлик уйлари, Оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳаллалари ҳамда “Меҳрли мактаб”нинг 12 ёшдан катта бўлган тарбияланувчилари учун замонавий электрон китоблар ҳам киритилди.

Янги йил байрамига театрлашган байрам томошаси эса барчага бир олам қувонч бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram