Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯШОВЧИ, БОҚУВЧИЛАРИ ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ХОНАДОНЛАРДА БЎЛИБ, ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ НОМИДАН УЛАРНИ ЯНГИ ЙИЛ БИЛАН ҚУТЛАДИ

×

 2022-12-29 21:14:12    298

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими бугун Фарғона туманининг Оқбилол ҳамда Қурилиш маҳаллаларида яшовчи, ягона боқувчилари хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ота-оналари, оилалари, фарзандлари ҳолидан хабар олди, Давлатимиз раҳбари номларидан уларни Янги йил байрами билан қутлади.

Хонадонларда бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг меҳнат фаолияти борасида сўз борди, ҳозирги кунда вилоятимизда, туманда яратилаётган иш имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, ота-оналари ва оилалари бағрида яшаб меҳнат қилишлари учун етарли шароит ва имкониятлар мавжудлиги билдирилди.

Давлатимиз раҳбари номидан хонадонларга Янги йил совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар тақдим этилди.

Оқбилол МФЙда яшовчи Жамолиддин Алиев хонадонида оила тўнғич ўғли қуёнчиликка қизиқишини билдирди. Вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан оилага қуён қафаси ва зотдор қуёнлар олиб келиб бериладиган бўлди. Қурилиш МФЙда яшовчи Соҳиб Маҳкамовнинг кекса онасига эса ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Ҳар бир хонадонда қўллар дуога очилиб, юртимизга тинчлик ва хотиржамлик сўралди, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирилди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Қурилиш МФЙда истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган рассом Шуҳрат Ўринбоев хонадонида ҳам бўлди. Тақдир Шуҳратга жисмонан бут жуссани насиб этмади, лекин шунга қарамай у бор матонатини ишга солиб, иқтидорини намоён этиб келмоқда. Бугунги кунда Шуҳрат Ўринбоев Чимён қишлоғидаги 15-умумтаълим мактабида рассомчиликдан дарс бериб, ўқувчиларга рассомчиликнинг сир-асрорларини ўргатиб келади. Шуҳрат Ўринбоев оиласига Янги йил совғалари ҳамда компьютер жамланмаси совға қилинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram