Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА СЕЛ ВА СУВ ТОШҚИНИ ХАВФЛИ ҲУДУДЛАРДА НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

×

 2023-02-04 09:31:34    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошқин сувлари ва сув оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Тошқинга қарши вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Республикамизда қиш мавсумида қор ёғиши кўпайганлиги сабабли тоғли ҳудудлардаги қор ҳажми йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Баҳор-ёз мавсумида эса қисқа муддатда бир неча ойлик нормадаги ёмғирнинг ёғиши тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел келиши, аҳоли пунктларини сув босиши билан боғлиқ ҳолатларга олиб келмоқда.

Содир бўлган табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, иқлим ўзгариши туфайли гидрометеорологик ҳодисалар йилнинг хос бўлмаган даврларида кутилмаган вақтда содир бўлмоқда. Бу ўз навбатида жорий йилда аҳолини ва ҳудудларни тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришни тақозо этади.

Юқоридагиларни инобатга олган холда, “Ўзбекистон Республикаси Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 31 январдаги 1-сонли йиғилиш баёнига асосан, вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Сўх туманидаги 5 та объект, Фарғона туманида 2 та объектлар 2023 йил манзилли дастурга киритилиб, жами 11 млрд. 292 млн. сўм маблағ 7 та техник объектларни таъмирлаш учун ажратилиши белгиланган.

2023 йил тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари хавфи мавжуд ҳудудларда (Қувасой шаҳрида 1 та, Фарғона туманида 4 та, Сўх туманида 6 та, Ўзбекистон туманида 1 та, Учкўприк туманида 1 та, Бешариқ туманида 1 та) 14 та назорат-кузатув постлари ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, 2023 йил давомида вилоятда сел хавфи мавжуд ҳудудларда 8 та махсус тактик ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида Тошқинга қарши вилоят комиссиясига кунлик маълумотларни тақдим қилиб бориш мақсадида тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб этган ҳолда “Тезкор штаб” ташкил этилиши белгиланди.

Йиғилиш якунида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ижроси таъминланиши бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Исақов томонидан масъулларга қатъий топшириқлар белгиланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram