Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЁЗЁВОН ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-02-10 20:40:41    312

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ўрганишлари давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ва ижтимоий объектлар билан ҳам танишди.

Ташриф доирасида “Баҳор” МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Ҳунармандлар маркази” фаолияти кўздан кечирилди. Уч қаватли бинода кўргазмалар зали, тикувчилик, атлас-адрас ва аъло бахмал тўқиш ишлари йўлга қўйилган. Марказда 120 нафар хотин-қиз ишга жалб қилинган бўлиб, яна 100 та қўшимча иш ўринлари мавжуд. Вилоят раҳбари ҳар бир қаватдаги иш жараёнлари билан танишиб, марказни тўла қувватда ишлашинини таъминлаш ва ҳудудда яшовчи ишсиз аҳолини мавжуд иш ўринларига жойлаштириш бўйича кўрсатма берди.

Ёзёвонсой ташламасига қуриладиган микро гидроэлектр станцияни қуриш лойиҳаси амалга ошириладиган манзил ҳам жойига бориб кўрилди.

Қиймати 1 млн. долларлик лойиҳага кўра, йилига 1,9 млн кВт/с, ойига 158 минг кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилади. У “Сув насос таъмир” МЧЖ томонидан қурилади. 2023 йилнинг якунига қадар ишга туширилиши режа қилинган. Натижада қарийб 500 дан ортиқ хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

Кейинги манзилда “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги “Edelveys” МЧЖ томонидан ташкил этилган, лойиҳа қиймати 600 минг доллар бўлган текстиль чиқиндилари ва пахта маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси фаолияти ўрганилди. Иш жараёнлари, янги олиб келинган ускуналар ҳақида вилоят раҳбарига маълумот берилди. Молиявий муаммолар туфайли фаолияти сустлашиб қолган корхонани тўла қувватда ишга тушириш учун тадбиркорнинг банк кредити олиш билан боғлиқ мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан ҳал этилиши белгиланди.

Шу куни тумандаги Чўлигулистон МФЙда жойлашган 530 нафар ўқувчиси бўлган 22-умумтаълим мактабига ҳам борилди. Бу ерда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган касбга йўналтирилган тўгараклар фаолияти билан танишилди. Мактаб директори Баҳромжон Ғафуров таълим масканида фаолияти йўлга қўйилган тўгараклар билан таништириб ўтди. Устозлар билан мулоқотда бўлган вилоят раҳбари ёшларни ҳам билимли, ҳам касб-ҳунарли қилиб тарбиялашда педагогларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида тўхталиб, тавсияларини берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram