Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ
2023-02-11 12:28:56 68
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Франция тараққиёт агентлиги(ФТА)нинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Винсент Копин бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.
Мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида ичимлик ва оқова сув (канализация) соҳасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Қува ва Олтиариқ туманларида ичимлик суви таъминоти тизими реконструкция қилиниши жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама келишувларни аниқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Қабул учун миннатдорлик билдирган Винсент Копин 2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга қилинган расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риу билан ўтказилган учрашувда турли соҳаларда 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури имзолангани муҳим воқелик бўлганини қайд этди. Вилоятга ташриф мақсади эса Қува ва Олтиариқ туманларидаги ичимлик суви таъминоти тизими билан танишиш, реконструкция қилиш ишларига бош бўлишларидан мамнун эканлигини маълум қилди.
Бугунги учрашувда шу икки ҳудуд бўйича келгусида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларни аниқлаштириш ва жорий йил май ойида агентлик бош директорининг Ўзбекистонга ташрифи жараёнида лойиҳаларни имзолаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.
Вилоят раҳбари агентликнинг аҳолига қулайлик яратаётган лойиҳалари учун миннатдорлик билдириб, ичимлик суви масаласи бугунги кундаги долзарб тармоқлардан бирига айланиб бораётганлигига эътибор қаратди, агентликнинг вилоятдаги лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва кўмак берилишини қайд этди.
Икки томонлама “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб борилишига келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram