Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-02-13 23:35:10    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналарида қурилиш жараёнлари якуний босқичга кирган корхоналарни кўздан кечирди.

Хусусан, Қанжирға МФЙ ҳудудида тадбиркор Азизбек Эгамбердиев томонидан бахмал мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди. Қиймати 59,5 млрд. сўмга тенг мазкур лойиҳа ишга тушса дастлабки босқичда 200 иш ўрни яратилиши қайд этилди.

Шу жойда тадбиркорларнинг қуёш панеллари ишлаб чиқариш, пластмас қувурлар, автомобил мойлари учун пластмас идишлар ишлаб чиқариш, сэндвич панеллари (қурилиш материаллари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ун ишлаб чиқариш, мебел тайёрлаш, эшик ва ромлар ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам вилоят раҳбарига таништирилди.

Хайрулло Бозоров Ёшлар кичик саноат зонаси ҳудудида тадбиркор Хусниддин Болтабоев томонидан ташкил этилган сут маҳсулотларини қайта ишлаш, миллий ширинликлар ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам бориб кўрди.

Лойиҳа қиймати 6,2 млрд. сўм бўлган корхона 2022 йилда ишга тушган бўлиб, 30 та иш ўрни ташкил этилган. Тадбиркор корхонадаги иш жараёнлари, янги лойиҳалари ҳақида вилоят раҳбарига маълумотлар берди.

Кейинги манзилда “Zamin Aziya Farm” томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 43,5 млрд. сўм бўлган инфузион эритмалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси кўздан кечирилди.

Лойиҳа ташаббускори Хабибулло Неъматжонов барча зарур техникалар олиб келингани ва уларни жойлаштириш жараёнлари бошлангани, корхона ишга тушгач, йилига 12 млн. дона инфузион эритмалар ишлаб чиқарилиши, натижада 60 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилаётганини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркорлар томонидан олиб борилган ишларни юқори баҳолаб, бундай фаоллик ва ташаббускорлик доимо қўллаб-қувватланишини таъкидлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram