Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2023-02-15 12:27:31    303

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси (Gesamtmasche) ҳамда Sequa халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти вакилларини қабул қилди.

Маълумки, бу икки тузилма халқаро ҳамжамиятда ўрта бўғинда меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида улкан салоҳиятга эга. Шу боис дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта ҳаётий тажрибага эга ва ишончли ҳамкор сифатида самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Учрашувда вилоятдаги текстиль соҳасида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш, уларга замонавий технологиялар билан ишлаш борасида кўникмалар бериш ҳамда Фарғона пахта-тўқимачилик саноати маҳсулотларини Германия, шу билан бирга Европа бозорларига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳисобига икки томонлама ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Айни жараёнда вилоятда фаолият кўрсатаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан фаол ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси бош менежери Силвиа Жангбауер қабул учун миннатдорлик билдириб, 2022 йил октябрь ойида вилоятга ташрифи давомида текстиль соҳасида замонавий технологиялар билан ишлай оладиган ишчи-мутахассисларни ўқитиш, қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа янада такомиллаштирилганини таъкидлади. Истиқболли лойиҳа тасдиқланиб ижросига киришилса у Ўзбекистонда биринчи бўлиб Фарғона вилоятида ҳаётга тадбиқ этилишидан  беҳад мамнун бўлишини маълум қилди.

Мулоқотда вилоят ҳокими текстиль соҳасида халқаро миқёсда малакали мутахассислар тажрибасини ўрганишга эҳтиёж борлигига эътибор қаратиб, бу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Бу борада Қўштепа туманида жойлашган “Оқтепа” кичик саноат зонасидаги “Global textile infinity” корхонасида Муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилаётганини айтиб, хорижлик мутахассисларни ўзаро ҳамкорликда ишлашга таклиф этди.

Ўз навбатида германиялик ҳамкорлар таклифни маъқуллаб, Муҳандислик мактаби жойи билан танишиш ва ҳамкорликда иш ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.

Мулоқотда текстиль соҳаси ривожига ҳисса қўшиши кутилаётган мазкур лойиҳа Ўзбекистон-Германия ўртасида яна бир йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришда ғоятда аҳамиятли эканлиги қайд этилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram