Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-02-18 17:00:01    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини олиб борган Хайрулло Бозоров кун тартибидаги масалаларга эътибор қаратди.

Сессия кун тартибига кўра, биринчи масала сифатида вилоятда судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят суди раиси Шуҳрат Камоловнинг ахбороти эшитилди.

Шунингдек, вилоятда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида маъмурий судлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам сессия иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Аюбхон Алимов эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича 2022 йил давомида вилоятда амалга оширилган ишлар, вилоятда 2023 йилда аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш бўйича шакллантирилган прогноз кўрсаткичлари, жорий йил якунига қадар вилоятимизни “ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” борасида белгиланган чора-тадбирлар бўйича ҳам маърузачилар томонидан маълумотлар берилди.

Кун тартиби бўйича сессияда яна бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram