Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ФУҚАРОЛАР САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-02-20 21:17:42 340
Бугун Олтиариқ тумани Маданият марказида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам иштирок этдилар.
Беш соатдан ортиқ давом этган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 100 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, коммунал хизмат, тиббий хизматлар, шунингдек, жойларда маҳаллаларни ободонлаштириш каби масалаларда қилинган мурожаатларнинг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram