Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИНИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-02-23 10:47:36    324

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятида йирик қуёш панеллари ишлаб чиқариш заводини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг “Jiangxi LDK Solar Hi-Tech Co., Ltd” компанияси делегациясини қабул қилди.

Компаниянинг халқаро алоқалар бўйича бош менежери Жианёнг Ке билан бўлган мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа қиймати 75 миллион долларга тенг бўлган қуёш панеллари ишлаб чиқариш заводини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Учрашувда қуёш панелларини тадқиқ қилиш ва яратиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхона делегацияси аъзолари Фарғонада ҳам йирик завод қуриш ва истиқболда уни янада кенгайтириш мақсадида эканлигини маълум қилдилар. Суҳбат давомида алоҳида қайд этилганидек, ушбу заводни қуришда барча керакли жиҳозлар Хитойдан олиб келинади.

Вилоят ҳокими дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Фарғона вилояти учун муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, бу каби барча лойиҳаларга кўмак берилиши ва қўллаб-қувватланишини билдирди.

Шунингдек, хитойлик инвесторларга “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳақида маълумот берилиб, ушбу ҳудуд янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулайлиги ва барча шароитлар яратилганлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram