Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВА ТУМАНИДА КЎЧАТЧИЛИК ТАРМОҒИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2023-02-24 17:20:16    394

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик соҳасида Қува туманида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Бу борада яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли кейинги йилларда туманда ушбу тармоқлар замонавий мезонлар асосида жадал ривожланиб бормоқда.

Айни кунларда туман миришкорлари томонидан маҳаллий бозорлар ҳамда бутун мамлакатимиз бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, бутасимонлар оиласига мансуб кўчатларини етказиб бериш жараёнларига киришилди. Эътиборлиси, 2022 йили туманда фаолият кўрсатувчи деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ерларида 43 миллион донадан зиёд кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткични 54 миллион донадан ошириш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги кунда тумандаги 65 та МФЙнинг деярли барчасида кўчат етиштириш орқали яхши даромад олаётган хонадонларни учратиш мумкин. Хусусан, “Қорқақум”, “Янгичек”, “Янги ҳаёт”, “Толмазор”,  “Бойистон”, “Намуна”, “Олтиариқ”, “Қақир” МФЙларида мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш ҳудуднинг ўзига хос “драйвер”ига айланган бўлса, “Сойгузар”, “Хонобод”, “Маданият”, “Янгиқишлоқ” МФЙларида атиргулчилик яхши ривожланган.

“Қорақум” МФЙда яшовчи тажрибали томорқачи Сидиқжон Ҳожиматовнинг айтишича, бу оила ҳар йили кўчатчилик мавсумида 10 сотих ердан ўртача 80-85 миллион сўм даромад олиб келмоқда.

Бу борадаги ишлар кўламини янада ривожлантириш мақсадида ўтган йили “Янгичек” МФЙда иш билан банд бўлмаган аҳолига 20 гектардан зиёд ер майдон ажратиб берилган бўлиб, ҳозирда бу ерда асосан мевали ва манзарали кўчатлар парваришланмоқда. Шу тариқа қарийб 170 та оила қўшимча даромад манбаига эга бўлди.

Айни жараёнда туманда онлайн аукцион савдолари орқали узоқ йилга ижара асосида фойдаланиш учун ер майдонлари ажратиш тартиби йўлга қўйилган. Кўчатчилик соҳасида тажрибали мутахассислар янги фаолият бошлаётганларга яқиндан кўмак кўрсатмоқдалар.

Қува туманида жойлашган томорқа ва ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази мутахассислари томонидан соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион ғояларни татбиқ этиш доимий эътиборда. Ўз навбатида марказнинг тажриба майдонларида 3 миллион тупдан ортиқ кўчатлар парваришланаётир. Хусусан, марказда маҳаллий иқлим шароитига мос янги навлар – узум, олма, шафтоли, ўрик, гилос, бодом, нок ҳамда манзарали ва доривор ўсимликларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йиллар давомида туманда тайёрланаётган ўнлаб турдаги кўчатларни мамлакатимиз ҳудудларидан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Германия каби давлатларга экспорт килиниши йўлга қўйилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram