Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИНИНГ ФАРҒОНАДА ШИША ВА ОЙНА МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023-03-11 00:49:59 616
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг “China National Building Material Group Co., Ltd.” (CNBM) компанияси вакилларини қабул қилди.
Қабул учун миннатдорлик билдирган компания бош менежери ўринбосари Хао Жанг, АҚШ, Европа давлатлари ва бошқа турли мамлакатларда ўз фолиятларини самарали олиб бораётганликларини, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қарийб 50 йиллик тажрибага эга эканликларини маълум қилди. Фарғонада ҳам шиша ва ойна маҳсулотлари тайёрлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бунинг учун замонавий технологияларни вилоятимизга олиб кириш масалаларида имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Вилоят ҳокими ҳамкорликка, инвесторларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилиб, Бешариқ туманида шамол энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Қўқон” ЭИЗда эса маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун етарлича шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлади. Яратилган имкониятлар туфайли Хитой, Туркия, Корея каби кўплаб давлатлардан ҳамкорлик қилиш истагидаги инвесторлар вилоятимизга ташриф буюраётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида келгусида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиб, уларни амалиётга тадбиқ этишга келишиб олинди.
Маълумот ўрнида (CNBM) Хитой миллий қурилиш материаллари гуруҳи 1984 йилда ташкил этилган. Ишлаб чиқариш соҳасида 10 турдан ошиқ энг кўп ишлатиладиган қурилиш маҳсулотларини экспорт қилади. Шунингдек, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи мега линияларни реализация қилиш, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатади
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram