Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Наврўз байрами тадбиридаги табриги

 2023-03-20 19:23:47    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум азиз юртдошлар,

Ҳурматли фарғоналиклар,

Қадрли меҳмонлар!

Сиз, азизларни, сизлар орқали барча вилоятимиз аҳлини шарқона янги йил – Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўзи олам юртимизга, элимизга тинчлик-омонлик, шодлик ва фаровонлик олиб келсин!

Мана шу қутлуғ кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга файзу барака тилайман. Ҳар кунимиз шундай гўзал байрамларга, тантаналарга бой бўлсин.

Алишер Навоий бобомиз ёзганидек,

Кўйингга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дерман сени,

Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза Наврўзи керак.

Бу йилги байрам барча шаҳар ва қишлоқларимизда умумхалқ сайллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда. 

Гўзал ва сўлим Шоҳимардонда бошлаб берилган сайллар, эзгу амаллар бугун вилоятимизнинг ҳар бир маҳалласига кўчди. Дошқозонларда сумалаклар солиниб, халқимиз катта хурсандчилик билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда. Бугун вилоятимизнинг мана шу муаззам санъат саройида ташкил этилган сайллардан ҳам буни яққол кўриш мумкин. Аҳиллик, ҳамжиҳатлик бўлган жойда албатта, тинчлик, ободлик бўлади. Зеро, азалий ва қадимий Наврўз байрамининг нишонланиши замирида ҳам меҳр-оқибат, боқий қадриятлар, эзгу фазилатлар мужассам.

Халқимизнинг энг қадимий ва умрбоқий байрами Наврўз – деҳқончилик, ризқ-рўз байрами ҳамдир. Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқдалар, улкан мақсад ва режалар билан дала сари йўл олмоқдалар. Ниятимиз – йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин.

Вилоятимизда барча соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритиш мақсадида улкан режалар ва мақсадларни белгилаб олганмиз. Албатта, бу йил ҳам Фарғона учун юксалиш йили бўлади. Барчамиз жонажон Ўзбекистонимизнинг тараққиёти учун якдил бўлиб, меҳнат қилсак, кўзланган мақсадларга эришамиз.

Қадрли юртдошлар!

Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотаётган бўлса, Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида мамлакатимизда олиб борилаётган адолатли сиёсат ҳамда халқ розилиги йўлидаги буюк ислоҳотлар жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотмоқда. Эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз ҳар доимгидан ҳам мустаҳкам бўлиб бормоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни юртимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.

Янгиланаётган Конституция халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлиши билан аҳамиятлидир. Муҳтарам Президентимиз қайд этганларидек,  “ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади”. Мамнуният билан айтиб ўтиш лозимки, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури устувор мақсад қилиб олинган Бош қомусимизнинг янги таҳрирдаги варианти бўйича умумхалқ муҳокамаларида вилоятимиз аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ўзларинг кўплаб таклифларини беришди.

Янгиланаётган Конституциямиз юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатдир. Референдумда барчангизни фаол иштирок этишга, юрт тақдирига бефарқ бўлмасликка чақираман.

Ишонаманки, Фарғона аҳли Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида Юртбошимизга камарбаста эканлигимизни умумхалқ референдумида якдиллик билан ифодалаймиз.


Ҳурматли юртдошлар!

Бугун Фарғонада катта байрам. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман!

Қадимдан ота-боболаримизда йил бошида яхшилик ҳамда эзгуликни ният айлаш одат бўлган.

 Наврўз юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, турмушимизга қут-барака олиб келсин!

Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин! Она Ватанимиз фаровон бўлиб, жонажон юртимиз обод бўлсин! Наврўз айёми барчамизга муборак бўлсин!

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!