Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲАМДА ЯРИМ ЎТКАЗГИЧЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ДУНЁНИНГ ЭНГ ИЛҒОР ҲУДУДЛАРИДАН БИРИ – КОРЕЯНИНГ ПХЁНТХЭК ШАҲРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-03-31 16:10:39    361

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Корея Республикасига амалий ташриф давомида мамлакатнинг йирик саноат маркази – Пхёнтхэк шаҳрида бўлиб, шаҳар мэри Чан Чжон Сон билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

600 мингга яқин аҳолиси бўлган Пхёнтхэк шаҳрида 3600 тадан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари фаолият олиб бораётган бўлса, уларда банд шаҳар аҳолиси сони қарийб 200 мингни ташкил этади. Ҳозирги кунда Пхёнтхэкда Samsung Electronics умумий қиймати 200 миллиард долларга етиши кўзда тутилаётган, 50 минг иш ўрнига эга 4 та йирик заводдан иборат чиплар ва ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бугунги кунда биринчи ва иккинчи завод фойдаланишга топширилиб, учинчи завод қурилиш ишлари давом этмоқда.

Пхёнтхэк шаҳри мэри билан учрашувда асосий эътибор вилоятимиз ҳудудида юқори қийматли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда Пхёнтхэк тажрибасини ўрганиш, “Кёнги” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, Пхёнтхэкдаги трансмиллий саноат компанияларида фарғоналик мутахассисларнинг меҳнат фаолияти олиб боришларини ташкил этиш, тажриба орттириш ҳамда малака оширишларини йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти билан ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолаган Пхёнтхэк раҳбари Чан Чжон Сон, “тарихан доимо Марказий Осиё маркази бўлиб келган Ўзбекистон иқтисодиёти ҳозирги кунда жуда тез суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борада дунё бўйича электротехника ва мехатроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш марказларидан бирига айланган Пхёнтхэк Фарғона вилояти иқтисодий ривожига ўзаро манфаатли асосларда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр,” деб таъкидлади.

Пхёнтхэк шаҳри мэри, бир қатор йирик корейс тадбиркорлари вилоятимиз инвестицион салоҳияти билан бевосита яқиндан танишиш, аниқ иқтисодий ҳамкорлик йўналишларини ва лойиҳаларини белгилаш учун жорий йил май ойида Фарғона вилоятига ташриф буюришини билдирди. Ушбу ташрифда Кореянинг “Sangjin. Co.,Ltd” компанияси томонидан Қува туманида гольф майдонлари ташкил қилиш истиқболлари ҳам жойида ўрганилишига келишилди.

Икки ҳудуд раҳбарларининг инвестиция ва ташқи савдо масалаларидан масъул ўринбосарлари ҳамраислигида доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилиши белгиланди.

Вилоят делегацияси шунингдек, Пхёнтхэк шаҳри Саноат ва Тижорат палатасида бўлиб, Палата раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти хусусан, демографияси, иқтисодиёти, асосий саноат тармоқлари, вилоятга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳолати, экспорт кўрсаткичлари, саноат зоналари, солиқ имтиёзлари, логистика афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Пхёнтхэк шаҳри тадбиркорлари учун вилоятимизга сармоя киритишга жозибадор йўналишлар ва лойиҳалар тақдим этилди. G2B ҳамда B2B форматида доимий амалий мулоқотни шакллантиришга келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram