Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ КОРЕЯДА ФАРҒОНАЛИК ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2023-03-31 16:42:48    316

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Сан Мун университетида бўлиб, олийгоҳ раҳбарлари билан учрашди, университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик, хусусан фарғоналик талабалар билан мулоқот ўтказди.

1972 йилда ўз фаолиятини бошлаган, бугунги кунда Кореянинг энг илғор олийгоҳларидан бири бўлган, Дунёнинг 76 та мамлакатидан келган 2000 нафарга яқин хорижлик талабаларга ҳам илм бераётган нуфузли Сан Мун университети президенти Сеон Жу Хван ҳамда университет илмий жамоаси билан ўтказилган учрашувда вилоятимиз иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бу борада қўшма дастурларни амалга ошириш, вилоятимизда Сан Мун университети таълим стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассислари малакасини Кореяда ошириш, илмий тадқиқотлар олиб бориш борасида ҳамкорлик қилиш, кореялик профессор-ўқитувчиларни Фарғонага жалб қилиш, илмий форумлар ташкил этиб бориш, қўшма тадқиқот ва ишланмаларни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Корея иқтисодий мўжизасининг асосий замирида илм-фанга ва олимларга бўлган юқори эътибор тургани, бугунги кунда Президентимиз бошчиликларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илм-фан ва таълим ривожи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани қайд этилди.

Сан Мун университетининг ҳамкори бўлган Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида 3+1 қўшма диплом дастури бўйича таҳсил олган талабалардан 112 нафари ҳозирги кунда Сан Мун университетида 4-курсда ўқишмоқда. Умуман олганда эса, Сан Мун университетида 159 нафар ўзбек талабалари билим олишмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ушбу ёшлар билан узоқ давом этган самимий мулоқот ўтказди. Вилоят раҳбари ёшларга замонавий илмларни эгаллашнинг бугунги ҳаётдаги, қолаверса ҳар бир мамлакат ривожидаги катта аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бугунги кунда вилоятимизда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, ёшларни ўқишни тамомлагач, вилоятимизга қайтиб, жамият равнақи йўлида хизмат қилишларига умид билдирди.

Талабалар ўзларининг Кореядаги ўқиш ва ҳаёт шароитлари, келгуси режалари борасида ўртоқлашдилар, амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалари ҳақида вилоят ҳокимига маълумот бериб, уларни ҳаётга тадбиқ этишда маслаҳат ва кўмак сўрадилар. Ҳар бир таклиф ва ташаббусни ўрганиб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш, ёшларга муносиб иш ўринлари тақдим этиш бўйича учрашувда иштирок этган вилоят масъулларига вазифалар белгиланди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳамда референдумга қўйилган янги Конституция лойиҳасидаги асосий жиҳатлар юзасидан ҳам фикр алмашинилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram