Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ПХЁНТХЭК ШАҲРИ ЎРТАСИДА ҲУДУДЛАРАРО ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

×

 2023-04-28 01:19:26    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Кореянинг Пхёнтхэк шаҳри мэри Чан Чжон Сон бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегациянинг Фарғона вилоятига бугун бошланган амалий ташрифи доирасидаги расмий тадбирлар Водилдаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да бўлиб ўтди.

Икки ҳудуд раҳбарлари ва расмийлари иштирокида кенгайтирилган таркибда ўтказилган учрашувда Фарғона вилояти ва Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда дунёдаги электротехника ва мехатроника маҳсулотлари, хусусан ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш марказларидан бири бўлган, йирик саноат шаҳри Пхёнтхэкнинг хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги тажрибасини ўрганиш ва тадбиқ этиш, кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда вилоятимиз ҳудудида юқори қийматли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ва Пхёнтхэкдаги “Кёнги” ЭИЗ ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Фарғона қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортини кенгайтириш каби масалаларда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мулоқот чоғида қайд этилганидек, Корея ҳозирги кунда Фарғона вилоятига инвестициялар йўналтириш ҳажми бўйича 4-ўринда бўлиб, 2022 йил давомида вилоятимиз иқтисодиётига жалб этилган 957,4 миллион доллар ҳажмидаги хорижий сармоянинг қарийб 79 миллион доллари Корея ҳиссасига тўғри келади. Жорий йилда Корея инвестицияси ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати ҳозирги кунда 90 миллион долларни ошди. Вилоятимизда фаолият олиб бораётган Корея сармояси иштирокидаги корхоналар сони 46 тани ташкил этмоқда.

Учрашувда туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро маданий тадбирларни йўлга қўйиш, касбий таълим йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Пхёнтхэкдаги йирик саноат корхоналарида фарғоналик малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти олиб боришларини ташкил этиш каби масалаларда ҳам келишувларга эришилди.

Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Фарғона ва Пхёнтхэк ўртасида биродарлашган ҳудудлар келишувини имзолаш борасида иш ташкил этиш белгилаб олинди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти Савдо-Саноат Палатаси ҳамда Пхёнтхэк шаҳри Саноат ва Тижорат палатаси ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

Учрашувда Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким ҳам иштирок этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram