Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИККИ НАФАР МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ СОБИҚ БИТИРУВЧИЛАРИ ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ҒАМХЎРЛИГИ БИЛАН ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЎЗ УЙЛАРИГА ЭГА БЎЛДИЛАР. ВИЛОЯТ БЎЙИЧА ЖАМИ 21 НАФАР ЁШЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-04-28 16:52:41    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрининг Қиргули массивида икки нафар Меҳрибонлик уйлари собиқ битирувчиларига Давлатимиз раҳбарининг совғалари – хонадонлар калитлари топширилди.

Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Юртбошимизнинг эзгу ва хайрли қарорлари билан 2021 йили вилоятимиз бўйлаб 18 ёшга тўлган 29 нафар, 2022 йилда 17 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга кўп квартирали уй-жойлардан квартира тақдим этилган бўлса, бу йил 21 нафар йигит-қиз таъмирланган ва тўла жиҳозланган уй-жойлар эгасига айланишди.

Марғилон шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчилари Роза Қодирова ва Дониёржон Эргашев ҳам ушбу амалий ғамхўрлик натижасида бугундан бошлаб ўз уйларига эга бўлдилар. Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган ва ўз номларига расмийлаштирилган хонадонлар калитларини вилоят ҳокимидан қабул қилиб олдилар.

Янги хонадон эгаларининг қувончлари бир олам, улар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Президентимизга чексиз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram