Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“НЕФТЧИ” ҚИРГУЛИДАГИ “УЙИ”ГА ҚАЙТДИ. ЭНДИ НАВБАТ – ЧЕМПИОНЛИК ШОҲСУПАСИГА ҚАЙТИШ!
2023-04-28 17:15:59 79
Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳининг янгидан таъмирланган биноси тантанали тадбир билан жамоа аъзолари ихтиёрига фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Суперлигаси пешқадами бўлган вилоятимиз бош жамоаси тўрт йилдан танаффусдан сўнг яна ўз “уйи”га – барча шароитларга эга бўлган замонавий спорт базасига қайтди. Футболчиларга машғулотлар учун қулайлик яратиш мақсадида қароргоҳ ҳудудидаги ўйингоҳ майдони чими ҳамда ёритиш тизими сифатли янгиланди.
Маросимда вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳар ҳокими, “Нефтчи” клуби президенти Восилжон Назаров, вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Хакимов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, "Нефтчи" ПФК бош директори Мансурбек Тошматов, жамоа фан-клуби аъзолари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбек футболи ватани бўлган вилоятимизда миллионлар ўйинини янада оммалаштириш, "Нефтчи" жамоасининг аввалги юксак мавқеига қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар янада кенг кўламда давом этишини маълум қилди. Вилоят раҳбари нафақат мамлакатимизда балки Осиё миқёсида ҳам ўзининг шонли тарихига эга “Нефтчи” Суперлигада бу йилги ёрқин ўйинларини мавсум якунига қадар давом эттиришига ва Фарғона яна чемпионлик шукуҳи билан тўлишига умид билдирди.
“Нефтчи” жамоаси ташкил этилган 1962 йилдан бери клуб структурасида турли вазифаларда 52 йил фаолият олиб борган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, жамоа афсонавий фахрийси Лев Вахтин футболчиларни ва мураббийларни “уй”га қайтиш билан қутлаб, энди навбат чемпионлик шоҳсупасига қайтишда эканлигини қайд этди.
“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко, яратилаётган қулай шароитлар ва клуб моддий-техник базасини кучайтириш борасидаги ишлар учун жамоа номидан миннатдорчилик билдириб, чиройли ғалабалар ва ютуқлар билан мухлисларни хурсанд қилишга футболчилар бор куч-ғайратини беришга тайёр эканликларини таъкидлади.
Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, йиғилганлар қароргоҳда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Қароргоҳ ҳамда ҳудудидаги объектларни кўздан кечирган вилоят ҳокими, иккита машғулот майдонини таъмирлаб, замонавий чим ётқизиш, шунингдек, ҳудуддаги очиқ сузиш ҳавзасини қисқа муддатда мукаммал таъмирлаш ҳамда жамоа билан бирга Қиргули ҳудудида яшовчи аҳоли учун ҳам хизмат кўрсатишини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
“Нефтчи” жамоаси футболчилари билан мулоқотда уларнинг Суперлигадаги бу йилги натижаларини таҳлил қилган вилоят ҳокими, чемпионатда кучсиз жамоалар қолмаганини, рақобат янада кучайганини қайд этиб, ҳар бир ўйинда охиригича курашиш лозимлигини таъкидлади. Вилоят раҳбари жамоага бу йилги мавсумда ғолиблик учун курашда муваффақият тилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram