Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Вилоятимизда янги ташкил этилган Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтига қабул давом этмоқда
2023-07-12 10:08:27 1414
Жорий йилдан вилоятимиздаги олий таълим муассасалари сони 13 тага етди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-22-сон Қарори билан Фарғона шаҳрида ташкил этилган Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти давлат муассасаси 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнларини бошлади.
Институтда халқаро тенденцияларни акс эттиришга мослашган "илмга асосланган, амалиёт ва бизнесга йўналтирилган (science-based, practice-business-oriented) таълим" тамойили асосида халқаро тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий эта оладиган юқори малакали кадрлар тайёрланади.
Уммон Султонлигининг Atyab International Services компанияси иштирокида ташкил этилган институтга қуйидаги йўналишларда қабул ўтказилмоқда:
Бакалавриат йўналишлари: Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот менежменти, Иқтисодиёт: Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти, Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси
Магистратура йўналишлари: Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси, Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration, MBA)
Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.
Мурожаат учун:???? +998953029090???? +998954029090
Эслатма: ҳужжатлар my.uzbmb.uz ёки my.gov.uz электрон платформалари орқали 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.