Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҲОДИР ХОЛИҚОВ РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2023-08-11 19:47:13    817

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида бугун, 11 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевични Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари Риштон туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

2019 йилдан бери Риштон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Суфҳонжон Солиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан озод қилинганди.

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими туманда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим бўлган кулолчилик соҳасида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни алоҳида қайд этди.

Шу билан бирга, бугунги ривожланиш даврида ошиб бораётган аҳоли талабларидан келиб чиққанда амалга оширилишини кутаётган ишлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммо ва масалалар талайгина эканига, қайд этилган натижалар нисбий олиб қараганда етарли бўлмаганига эътибор қаратган вилоят раҳбари, янги туман ҳокими олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, хорижий инвестициялар кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш, янги кичик саноат зоналари ташкил этиш, ҳунармандчилик ва туризмни янада ривожлантириш, кўп қаватли турар-жойлар қурилишини янада жадаллаштириш, ижтимоий соҳа, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича аниқ марралар белгилаб берилди.

Баҳодир Холиқов 1972 йилда Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодий кибернетика йўналишида тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган. Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Фарғона вилояти бўлимига раҳбарлик қилган. 2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, 2022-2023 йилларда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.