Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУКУРУЛЛОХОН НИСБАТХОНОВ МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2023-08-11 21:24:00    942

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 11 август куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

2020 йилдан бери Марғилон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келган Адҳам Зиявитдинов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида бўлиб ўтган йиғилишда ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан озод этилганди.

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан озод этилган Адҳам Зиявитдинов ўрнига янги шаҳар ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович номзоди Марғилон шаҳар депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳунармандлар шаҳри, тадбиркорлар юрти бўлган Марғилоннинг бугунги иқтисодий кўрсаткичлари мавжуд салоҳиятга умуман мос эмаслиги, шаҳарда йирик саноат корхоналари деярли йўқлиги, пировардида солиқ тушумлари паст эканлиги, хорижий инвестициялар ва экспорт ҳажми камайиб кетгани, кўп қаватли уйлар қурилиши сустлиги, ҳудудда ишсизлик юқори эканига танқидий эътибор қаратди.

Алломалар ватани бўлган Марғилоннинг таълим соҳасида Республика бўйича энг паст натижалардан бирига эга экани, шаҳарда бор-йўғи бир дона кутубхона мавжудлиги афсусланарли ҳолат экани қайд этди.

Хайрулло Бозоров Марғилон аҳлини рози қилиш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиб, хорижда юрган марғилонликларнинг қайтишлари ва муносиб меҳнат қилишлари учун шароит яратиш, тадбиркорлар учун ишонч муҳитини шакллантириш, хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, саноатни ривожлантириш, ҳунармандчилик ва туризмни янги босқичга олиб чиқиш, бир сўз билан айтганда Марғилонда кескин ижобий ўзгаришлар қилиш бўйича янги шаҳар ҳокими олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йилда Қўштепа туманида туғилган. Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. 2000 йилгача Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида турли масъул вазифаларда ишлаган. 2000-2010 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида сектор бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2010-2014 йилларда Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 2014-2019 йилларда Қўштепа ва Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияларида, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.

2022 йил апрель ойидан бери Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.