Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИСРНИНГ ЭНГ ЙИРИК МОЛИЯ-САНОАТ КОРПОРАЦИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТИШНИ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛТИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-09-02 10:38:20    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Водилдаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да Мисрнинг энг йирик молия-саноат корпорацияси – Hassan Allam Holding ижрочи директори Маҳмуд Эл-Эссавийни қабул қилди. 

Учрашувда Hassan Allam Holding иштирокида Фарғона вилоятида тоза ичимлик суви тизимларини модернизация қилиш, оқава сувларни тозалаш тизимига замонавий технологиялар олиб кириш, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини инвестицион лойиҳа асосида барпо этиш, вилоятимизда халқаро савдо-логистика маркази ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўрта асрларда Мисрда яшаб ижод қилган буюк олим, қишлоқ хўжалиги ва иқлимни баҳолашда жуда муҳим ўрин тутган “Миқёс ан-Нил” номи билан машҳур сув сатҳини ўлчайдиган иншоотни барпо эттирган Аҳмад Фарғоний юртида бўлиб турганидан ўз мамнуниятини изҳор этган Маҳмуд Эл-Эссавий, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда иштирок этишга тайёрликларини билдирди. 

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимларини трансформация қилиш жараёнида соҳага давлат-хусусий шериклик тамойили кириб келаётганига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, вилоятдаги қатор истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларига тўхталиб ўтди.

Хусусан, Кампиробод сув омборидан Фарғона вилоятига 1 метр диаметрдаги қувурлар ёрдамида 133 км. тоза сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилаётганини қайд этган вилоят раҳбари, бу лойиҳани жадаллаштириш мақсадида ДХШ асосидаги инвестицион таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини маълум қилди. 

Фарғона шаҳри ва туташ ҳудудлардаги ичимлик сувини замонавий технологияларни жорий этган ҳолда юмшатиш, Бешариқ туманида ичимлик суви тармоғи тортиш ва мавжудларини модернизация қилиш, илғор техник ва технологик ечимлар билан вилоятдаги сув тозалаш иншоотларини янгилаш, бунда юқори самарали кўп босқичли тозалаш тизими жорий этиш ва тозаланган сувларни муайян соҳаларда қайта ишлатиш имкониятини таъминлаш борасида ҳам ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Вилоятимиздаги доимий шамол оқими бўлган Бешариқ тумани, шамол электр қурилмаларини ўрнатиш учун юқори салоҳиятга эга бўлган ҳудуд эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, бу ҳудудда шамол электр станцияси лойиҳасини амалга оширишда ҳар томонлама кўмак берилишини қайд этди.

Логистика соҳасида катта тажрибага эга бўлган ҳамда Мисрда йирик логистика тармоқларини ташкил этган Hassan Allam Holding, географик жиҳатдан Марказий Осиёда муҳим ўринда турувчи Фарғона вилоятида логистика маркази ташкил этиши, компаниянинг йирик халқаро ҳамкорларини ҳам мамлакатимизга жалб этиши қайд этилди. Хайрулло Бозоров, экспорт ҳажми кун сайин ортиб бораётган Фарғона вилояти учун бу лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Фарғона вилояти саноати жадал ривожланиб бораётганидан ва қурилиш соҳасида кескин юқорилаш кузатилаётганидан хабардор эканликларини таъкидлаган Маҳмуд Эл-Эссавий қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларига инвестиция киритиш имкониятларини ҳам юқори баҳолади.

Учрашувда муҳокама қилинган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишилди, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Hassan Allam Holding томонидан ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш учун масъуллар белгиланди. Ҳар бир масала бўйича ўрганишлар олиб бориш учун яқин кунларда Миср томонидан техник мутахассисларнинг вилоятимизга ташрифи ташкилланадиган бўлди.

Hassan Allam Holding 1936 йилда ташкил этилган. Компания Мисрдаги энг йирик молиявий ва саноат корпорацияларидан бири ҳисобланади. Сўнгги 5 йил ичида у Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида 70 та лойиҳани муваффақиятли амалга оширди. Forbes компанияни 100 та энг яхши араб оилавий корхоналар рейтингига киритган. Активлари 8 миллиард доллар, ишчилар сони эса 45 минг нафар ходимни ташкил қилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram