Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРК ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЗАРГАРЛИК ЗАВОДИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-12-31 12:02:48    7021

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маҳаллий тадбиркор Улуғбек Абдураҳимов ҳамда унинг туркиялик ҳамкорлари Али Уйаник ва Жезми Шенни қабул қилди.

Учрашувда Фарғонада ташкил этишга киришилаётган заргарлик заводи лойиҳаси муҳокама қилинди.

Умумий лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилаётган заводда икки йил ичида 300 дан зиёд доимий иш ўрни яратилади. Корхонада олтин ҳамда кумушдан тайёрланган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, завод қошида Изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўлими ҳамда касбий таълим маркази фаолият олиб боради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорга йўналтириш билан бирга Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Вилоятда бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан бирида ижара асосида икки ой ичида ишлаб чиқаришни бошланишига келишиб олинди, Италиядан буюртма берилган йирик жиҳозларнинг етиб келишига қадар Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида заводнинг янги биноси барпо этилади.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram