Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚУВАЙТЛИК ЙИРИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРГА ҚЎЛ УРИЛМОҚДА. ҲАМКОРЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИ ТИББИЁТ СОҲАСИДАН БОШЛАНДИ

×

 2024-01-16 17:42:50    2484

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга ташриф буюрган Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” ҳамда “Energy Solutions” компаниялари бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда тиббиёт ва фармацевтика, энергетика ҳамда тоғ-кон саноати соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, инвестицион ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.

Хусусан, қувайтлик тадбиркор Фарғона вилоятида яқин вақтлар ичида давлат тиббиёт муассасаси учун диагностика-лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш лойиҳасини беғараз амалга ошириш истаги борлигини маълум қилди. Лойиҳа учун Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Фарғона вилояти филиалида бино ажратиладиган бўлди.

Учрашувда қувайтлик инвестор Ўзбекистоннинг ипакчилик саноатини юқори баҳолаб, Фарғонада йирик ипакни қайта ишлаш лойиҳасини ишга тушириб, ипак матолари ва маҳсулотларининг экспортини йўлга қўймоқчи эканлигини маълум қилди. Унинг ипакчилик, заргарлик, тоғ-кон саноати каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириши учун вилоятда барча имкониятлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, қувайтлик йирик тадбиркор шейх Эйад ал-Салеҳ нефт ва газ, энергетика, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш, ипакчилик, тоғ-кон саноати, металлургия йўналишларида дунёнинг турли давлатларидаги 20 га яқин компаниялар соҳиби саналади. Тадбиркорнинг Фарғонага иккинчи бор келиши. Биринчи ташриф ҳудуд имкониятларини ўрганишга қаратилган. Галдаги сафар эса илк лойиҳаларни бошлаб берди. Унинг компаниялари негизидаги клиникаларнинг юқори малакали шифокорлари 8 кун давомида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 28 та юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари, шу жумладан, интервенцион кардиологик амалиётларни бепул ўтказдилар. Айтиш керак, ушбу бемор болалар 2023 йил август ойида қувайтлик шифокорлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик давомида саралаб олинган. Операциялар орқали эса бемор болалар ва уларнинг оила аъзоларига қувонч бахш этилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram