Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯНИНГ NIPPON ТИЛ ЎРГАТИШ АКАДЕМИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ МАКТАБЛАРДА ЯПОН ТИЛИНИ ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА

×

 2024-03-02 17:32:37    3864

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Япониянинг Nippon тил ўргатиш академияси (Nippon Language Academy) президенти Оно Маюко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мингга яқин ўрганувчига бир вақтда япон тилини ўқитиш имкониятига эга бўлган ҳамда дунёнинг ўнлаб давлатларидан юзлаб талабаларга Японияда япон тили таълими бераётган Nippon тил ўргатиш академияси вакиллари билан бўлган мулоқотда Фарғона вилоятида мактаб ўқувчиларига япон тилини ўргатиш ҳамда келажакда Японияда таълим олишлари ва меҳнат фаолияти олиб боришларига имконият яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вилоятимиздаги қатор мактабларда бўлиб, япон тили дарслари ва хорижий тилларни ўргатиш тўгараклари билан яқиндан танишаётганликларини қайд этган Оно Маюко, мактабларда япон тили ва маданияти бўйича очиқ дарслар, хорижий тилларни ўргатаётган ўқитувчиларга эса семинар ташкил этиш, шунингдек, онлайн дарслар ўтиш, ўқувчиларга электрон ўқув дарсликларини етказилиши ҳам режалаштирилганлигини маълум қилди. Япон тилини ўрганиш ва олий таълимни Японияда давом эттириш бўйича мавжуд имкониятларни ёшларга таништириш асосий мақсад эканини билдирди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов билдирилаётган таклифлар бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан керакли кўмак кўрсатилишини қайд этиб, бу орқали Фарғона ва Япония ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга, вилоятимизга кириб келаётган япон бизнеси учун тил билувчи мутахассислар сонини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, 2023 йилдан эътиборан Фарғона вилояти бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилди, шунингдек, Риштон туманидаги Noriko-Gakkyu тил мактабида ёшларга япон тили ўргатилиб, уларнинг кўпчилиги Япониядаги олий ўқув юртларида ўқишга қабул қилинган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram