Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-06 16:31:29    4190

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда 500 нафарга яқин вилоятимизнинг фаол хотин-қизлари жам бўлдилар.

Вилоят ҳокими барча юртимиз аёлларини, фарғоналик хотин-қизларни байрам билан самимий муборакбод этди.

Ўз сўзида Давлатимиз раҳбарининг “Оила таянчи, жамият устуни бўлган оналаримиз, аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, бутун халқимиз ҳаётдан рози бўлади. Халқ рози бўлса, Яратганимиз ҳам биздан рози бўлади” деган фикрларини иқтибос қилиб келтирган Хайрулло Бозоров, муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида юртимизда аёллар қадрини улуғлаш, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бош мақсадга айланганини таъкидлаб, бу борада вилоятимизда ўтган йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ўтган 2023 йилда эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 112 минг нафар хотин-қизларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун Республика ва вилоят маҳаллий бюджети ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан 89,3 млрд. сўм маблағ сарфланди.

2023 йилда 17 минг нафардан зиёд тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларга 250 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, бандлиги таъминланди. Тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлган 24 минг нафардан ошиқ хотин-қизларга 343,1 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Қарийб 27 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди.

Ўтган йили 600 нафардан зиёд опа-сингилларимизнинг уй-жой шароити яхшиланди, 1000 нафардан ошиқ эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари қоплаб берилди.

Бу ишлар натижасида хонадонларга қувонч ва шодлик кираётгани, минглаб аёлларнинг руҳи кўтарилиб, ўзига бўлган, фарзандларининг келажагига бўлган ишончи мустаҳкамланаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 22 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муҳсинбек Мўминов, Алишер Файз, Бунёдбек Саидов каби эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram