Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНЛАРИДА БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-09 19:36:22    2191

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон ва Ўзбекистон туманларида боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда боғ қатор ораларидан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Риштон, Учкўприк, Фурқат ва Ўзбекистон туманлари 4 та сектор раҳбарлари ҳамда соҳага масъул мутасаддилар иштирок этдилар.

Дастлаб Риштон туманидаги “Сардор Ойгул файзи” боғдорчилик фермер хўжалиги фаолияти кўздан кечирилди. Бу ерда 2 гектар майдоннинг 1,5 гектарида ўрик ва шафтоли боғи ташкил этилган бўлиб, 0,5 гектар майдондаги иссиқхонада лимон етиштирилмоқда.

Кейинги манзилда тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилаётган хандон писта плантацияси билан танишилди.

“Навбаҳор” МФЙ ҳудудида сувсиз, тошлоқ ҳудудда жойлашган мазкур плантацияда бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. 157 гектар майдонда 141 мингдан ортиқ писта кўчатлари ҳамда 54 мингга яқин ўрик, гилос, шафтоли, нок кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Тадбиркор томонидан писта ва бошқа турдаги кўчатларни инвитро усулида етиштириш лабораторияси қурилиш ишлари бошланган.

Шу жойда Қодиржон Қосимов ўз тақдимотида ушбу ҳудудда кўчатларни суғориш учун 4 та ҳовуз қурилгани, 5 км. масофадан электр тармоғи тортиб келингани, 5 та насос станцияси қурилгани, 2 босқичда томчилатиб суғориш тизими ишга туширилаётганлиги ҳақида ҳамда кутилаётган натижа, экспорт салоҳияти борасида маълумотлар берди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон туманидаги боғ майдонлари ва қатор ораларидан унумли фойдаланаётган, замонавий томчилатиб суғориш тизимларини жорий этишга киришаётган фермер хўжаликлари дала майдонларига бориб кўрилди.

“Олимов Зуфаржон” боғдорчилик фермер хўжалигининг 1 гектар майдонида асосан ўрик ва шафтоли кўчатлари экилган бўлиб, унинг қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида 60 сотих майдонда қулупнай кўчати етиштирилмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 55 миллион сўм соф даромад олинди. Бундан ташқари, қулупнай мавсуми келгунча сабзавотлар экилиб, ҳосил ҳам олинади.

“Ўқчи туман мевалари” боғдорчилик фермер хўжалиги жами ер майдони 4 гектар бўлиб, унинг 2 гектарига ҳар йили боғ қатор ораларига картошка экилиб, яхшигина ҳосил йиғиб олинмоқда. Афзаллиги ҳам ердан унумли фойланилмоқда ҳам даромад олиш имкони яратилган.

Вилоят ва туманлар секторлар раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига масъул вакиллар иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда боғ қатор ораларига иссиқхоналар ташкил қилиш ҳисобига одамларни даромадини ошириш асосий мақсад эканлиги тушунтирилди. Экспортёрларни кўпайтириш, хориж тажрибаларини ўрганиш, ҳар бир ҳудуд раҳбарларига тадбиркорларни топиш, маҳаллаларга қайта ишлаш, сақлаш ва логистика хизматларини олиб кириш бўйича вазифалар қўйилди.

Бу йўналишларда Риштон туманида олиб борилган ишлар қониқарсиз деб топилиб, тумандаги мавжуд 4700 гектар боғлар 4 та сектор раҳбарига бириктириб берилиб, 1 ой муддатда намунали иш йўлга қўйилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Шунингдек, ҳар бир ҳудуд бугунги амалий семинарлардан келиб чиқиб, ўз ҳудудида аҳолининг доимий даромад манбаи билан таъминлаш учун тизимли иш ташкил қилиш кераклиги қайд этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram