Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОҒДОРЧИЛИК СОҲАСИНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ БОРАСИДА БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2024-03-10 17:54:50    2341

PDF юклаш
Чоп этиш


Мевали боғ ва токзорларда баҳорги агротехник тадбирларни амалга ошириш, боғ қатор ораларини ҳайдаш, эртаки экинлар экиш, суғориш тармоқларини бетонлаштириш, янги интенсив боғлар барпо этиш, деҳқон хўжаликларини экспортёрларга, агрокластерларга, кооперацияларга бириктириш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида шаҳар ва туманларда семинарлар ўтказилмоқда.

Шу каби семинар бугун Қувасой шаҳри ва Фарғона туманида ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Ёзёвон, Олтиариқ, Қўштепа, Қува, Сўх, Тошлоқ, Фарғона туманлари 4 та сектор раҳбарлари ҳамда соҳага масъул мутасаддилар иштирок этдилар.

Қувасой шаҳрида бўлган сектор раҳбарлари дастлаб адирлик ёнида Элдор Умаров сайъ-ҳаракати натижасида обод бўлаётган ҳудуд билан танишдилар. Тадбиркор 17 гектар майдонда томчилатиб суғориш ҳисобига 100 мингга кўчат етиштирмоқда. Адирликни обод қилиш учун 1,2 млрд. сўм маблағ сарфлади. 2023 йилда қарийб 8 гектар майдонга турли сабзавотлар экиб, 500 миллион сўмлик даромад ҳам олди.

Хуршид Норматов раҳбарлигидаги UZ-Segang корхонаси боғларида эса 500 гектар майдонга томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган. Шундан 400 гектар майдонга гилос, нектарин кўчатлари экилган. Бу йил 70 гектар майдондаги кўчатлар илк ҳосил беришни бошлайди. Кўчат ораларидан ҳам унумли фойдаланиш учун салафат тортилиб, қулупнай, салат барги, карам, қовун, тарвуз экилиб, экспортга йўналтириш режалаштирилган. Ҳозирда 200 та иш ўрни яратилган.

Семинар иштирокчилари Бунёдкор ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилган лойиҳалар билан танишдилар. Хусусан, 2 гектар майдонда гидропоника усулида помидор етиштириш ҳамда 1 гектар майдондаги иссиқхонада бодринг парваришлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Фарғона туманида эса Новкент МФЙ, Фаробий кўчасидаги хонадонларда амалга оширилган иссиқхоналарда қулупнай, лимон ва бошқа турдаги сабзавотлар етиштириш жараёнлари бориб кўрилди.

Вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари ҳамда мева-сабзавотчилик кластерлари, “Томорқа хизмат” кластерлари, экспортёрлар ва кооперация раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига масъул вакиллар, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда мевали боғ ва токзорларда баҳорги агротехник тадбирларни амалга ошириш, боғ қатор ораларини ҳайдаш, экинлар экиш, суғориш тармоқларини бетонлаштириш, янги интенсив боғлар барпо этиш, деҳқон хўжаликларини экспортёрларга, агрокластерларга, кооперацияларга бириктириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Бугунги ўрганишлар давомида боғдорчилик соҳасини тартибга келтириш бўйича берилган топшириқлар ижроси Фарғона туманида етарлича ташкил этилмагани танқид қилинди. 1 ой муддат берилиб, шу даврда барча топшириқларни намунали қилиб бажариш ва қайта кўрсатиш топширилди.

Шунингдек, барча шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари ҳудудидаги боғларни тенг бўлиб, боғ эгалари билан ишлаши, экинини эктириб, даромади ва экспортига кўмак бериши юклатилди.

Ҳар 15 кунда биттадан ҳудудда ушбу топшириқлар бўйича ўрганиш ўтказилиши маълум қилинди. Барча боғ ва токзорларни экспортёрларга, кооперацияларга бириктириш топширилди. Банк томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлардан тўлақонли фойдаланиш, самарадорликка эришиш шартлиги қайд этилди. Ҳар бир сектор раҳбари ўрганишлардан тегишли хулоса чиқариб, ўз сектори ҳудудида сезиларли ўзгариш қилиши лозимлиги уқтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram