Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ҚЎҚОН" ЭИЗДА ХИТОЙНИНГ JIANHUA CERAMICS КОМПАНИЯСИ КЕРАМИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ВА КАФЕЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА 50 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

×

 2024-03-11 23:10:54    1059

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга бугун Учкўприк туманида бўлиб, “Қўқон” ЭИЗда амалга оширилаётган янги инвестицион лойиҳалар билан танишди.

Дастлаб Хитойнинг Jianhua Ceramics компанияси томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳанинг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегациянинг ўтган 2023 йилда Хитойга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳага хитойлик инвесторларнинг 50 млн. доллар тўғридан тўғри инвестицияси йўналтирилган. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган бўлиб, ҳозирда жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу корхона ишга тушиши натижасида йилига 9,5 млн. кв.м кафель маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, йиллик 40 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими инвесторлар билан олдинда турган масалалар бўйича суҳбатлашди.

“Боғи-бўстон” МФЙ ҳудудидаги "BAXT HOUSE LYUKS 007" МЧЖ ХК томонидан 2023 йилнинг 2-чорагида ишга туширилган Шифер ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Лойиҳа қиймати 25,2 млрд. сўм бўлган корхона 0,5 гектар майдонда қад ростлаган. Ускуна ва жиҳозлар Хитойдан келтирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 450 минг донани ташкил этади. 30 та иш ўрни яратилган.

“Shukrona mebel fayz” МЧЖ томонидан эса мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2022 йилда фаолиятини бошлаган корхона учун 2,5 млрд. сўм тадбиркорнинг ўз маблағи сарфланди. Ушбу корхонада кресло ва стуллар, офис, мактаб, боғча, тиббиёт ва бошқа турдаги мебеллар ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда 8 нафар маҳаллий ёшлар иш билан банд қилинган.

Шу куни “Боғи-бўстон МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган 15 та 7 қаватли 42 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар жой биноларининг қурилиш ишларига старт берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram