Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА УЧКЎПРИК ТУМАНИДАГИ МАВЖУД КАТТА САЛОҲИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

×

 2024-03-11 23:43:49    1814

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Учкўприк туманидаги ўрганишлари давомида маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Учкўприк туманининг марказдан ўн беш чақирим олисда жойлашган “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан томорқада цитрус мева – лимон етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган.

Аҳоли томорқаларида лимон парваришлаш маҳалланинг “ўсиш нуқталари”дан бирига айланган. Маҳаллада лимончилик жадал ривожланиб, шунинг баробарида лимон кўчатлари етиштириш, ички бозорда сотиш ва хорижга экспорт қилиш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Ушбу маҳаллада яшовчи Козимхон Туробов хонадонидаги қарийб 35 сотих ер майдонидаги иссиқхонада лимон кўчати етиштириб, мўмай даромад олмоқда.

Тадбиркор хонадонида банан ва ананасни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам тажриба қилинмоқда.

Бундан ташқари, Козимхон Туробов маҳаллада лимончилик кооперациясини ҳам ташкил этган. Бу жараёнда ҳудуддаги 420 та хонадон қамраб олиниб, ушбу хонадонларга лимон кўчати етказиб берилади, ҳосил эса шартномада келишилган нархда қайта сотиб олинади. Ўтган йили 7,5 минг туп лимон кўчати хонадонларга берилган.

Шу орқали бутун маҳалладаги аҳоли хонадонларида лимон кўчатлари ва унинг ораларига эса сабзавотлар экилиб, ҳам даромад олиниб, ҳам оиладагилар бандлиги таъминланмоқда. Бундан ташқари, лимондан олинган даромадга қўшимча тадбиркорлик фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда.

Ўтган 2023 йилда маҳаллада етиштирилган лимонларни кооперация усулида сотиб олиб, қиймати 1 млн. доллардан зиёд маҳсулот экспортини амалга оширган. Бу йил 1,5-2 млн. долларлик экспорт марраси кўзланмоқда.

Полохон МФЙда яшовчи Иномжон Мелиқўзиев дастлаб 75 миллион сўм кредит олиб хонадонида барпо этилган иссиқхонада лимон ва мандарин кўчатларини етиштиришни бошлади. Меҳнатлари ўз самарасини бериб, ҳосил кутилгандан кўра ортиқ бўлди. Бунинг ортидан Иномжон ака хонадонида пайпоқ ишлаб чиқариш цехини ишга туширди. Ҳозирда пайпоқ ишлаб чиқариш ортидан ойига 15-20 млн. сўм даромад ҳам олмоқда.

Қумариқ МФЙда тадбиркор Муҳсинжон Аҳмадалиев ҳам ўз хонадонида 1 ёшгача бўлган чақалоқлар учун 20 хилдан ошиқ кийим-кечаклар тайёрлаш оилавий корхонасини йўлга қўйди. 80 та иш ўрни яратилди.

“Lamoda” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маҳаллий ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. 1 ойда 40 мингта маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 400 млн. сўм даромад олинмоқда.

Бешкапа МФЙда аҳоли асосан ҳунармандчилик ва арқончилик билан шуғулланади. Маҳаллада 400 та хонадон бўлса, шундан 100 дан ортиғи айнан темирчилик, арқон, чилвир ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан банд. Маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилиниб, даромадлари ошмоқда.

Тадбиркорларнинг ўз фаолиятларини кенгайтириш учун банк кредитлари ажратиш бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Маҳаллаларда амалга оширилган бу каби ишларни юқори баҳолаган вилоят ҳокими, ҳар бир ҳудуднинг ўсиш нуқтаси сифатида маҳалла марказларидаги бўш майдонларда зарурий муҳандислик-коммуникация тизимига эга бўлган ишлаб чиқариш мини-комплекслари ташкил қилиш ҳамда хонадонларда ишлаб чиқариш қилаётган маҳалла тадбиркорларига қулай шароитлар яратиш бўйича туман раҳбарларига вазифалар юклади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram