Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЮКЛАГИЧ ТЕХНИКАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-03-12 11:02:30    1494

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Shandong Hualiang Heavy Industry Machinery” компанияси вакиллари Гай Гуошуай ҳамда Чен Хонглианни қабул қилди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегациянинг жорий йил январь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида ўтказилган музокараларда эришилган келишувлар доирасида вилоятимизга келган Хитой компанияси вакиллари билан учрашувда Фарғонада юклагич техникалари ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Экошаҳар ҳудудида 20 қаватдан юқори турар-жойлар мажмуаси барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

Қиймати 20 млн. доллар бўлган ушбу лойиҳа юклагич техникаларини ишлаб чиқариш билан бирга эҳтиёт қисмларининг локализацияни ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқариладиган техникалар янги Ўзбек бренди билан ички ва ташқи бозорга йўналтирилади.

Шунингдек, Экошаҳар ҳудудида 20 қаватдан юқори турар-жойлар мажмуаси барпо этиш бўйича ўз концепцияларини вилоят ҳокимига тақдим этган Хитой вакиллари, кўп қаватли уйлар учун зарур технологик шартларни ҳисобга олган ҳолда, бетон қоришмаси ишлаб чиқариш корхонаси режаларини ҳам маълум қилдилар. Бунда компания томонидан барпо этиладиган уйларда юқори сифатни таъминлаш билан бирга, шаҳар ҳудудида 20-30 қаватли бинолар қуришга киришаётган бошқа қурилиш компанияларига ҳам талаб этиладиган сифатдаги бетон қоришмасини етказиб бериш имконияти шаклланади.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram