Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА УЙ ХЎЖАЛИГИНИ АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МАНБАСИГА АЙЛАНТИРИШ БОРАСИДА МАРҒИЛОН ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-03-15 21:04:19    2365

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан Марғилон шаҳридаги ўрганишлари давомида янги хизмат кўрсатиш объектлари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжалигини аҳоли учун даромад манбасига айлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечирди.

Сўнгги йилларда ҳунармандлар шаҳри бўлган Марғилонга туристларнинг ташриф буюриши салмоғи ортмоқда. Шу боис, замон талаблари асосидаги меҳмонхоналарга нисбатан талаб ҳам бирмунча ошмоқда. Бобур Ҳакимов шу мақсадда 2 млрд. сўм маблағ ҳисобига 12 ўринли замонавий меҳмонхона қурмоқда. Мазкур меҳмонхона ҳам туристлар ҳам маҳаллий аҳоли учун сифатли хизмат кўрсатиши белгиланган.

Шаҳар марказида автомобиллар учун замонавий автотураргоҳ мажмуаси фойдаланишга топширилди. 3 қаватдан иборат ва 300 ўринли ушбу мажмуа Марғилон деҳқон бозори ва унга туташ ҳудудларга келиб-кетувчи аҳоли қатлами учун том маънода қулайлик яратади. Мажмуанинг биринчи қавати эса ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тадбиркорларга берилади.

Вилоят ҳокими шу куни ўз хонадонида тадбиркорликни йўлга қўйиб, қўшниларини ҳам ишли, ҳам даромадли қилаётган тадбиркорлар билан учрашди.

Тадбиркорлар ўз хонадонларида ташкил этилган цехлардаги иш жараёнлари, фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. 15 тадан 30 тагача иш ўрни яратган тадбиркорлар ўзлари даромад топиш билан бирга ишчи-ходимларга ҳам яхши маош тўлаб бормоқдалар. Вилоят раҳбарлари кўздан кечирган "Nihol shoes", "Belissimo women shoes" цехларида ишлаб чиқарилаётган аёллар пойабзаллари сифати бўйича хориж брендлари билан беллаша олади. Ойига 7-8 минг дона пойабзаллар тайёрланиб, қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, Нурафшон МФЙда 1 сотих ер майдонида қўзиқорин етиштириб, 100 млн. сўм даромад топаётган тадбиркорлар хонадонига ҳам борилди.

Туягум маҳалласида яшовчи Муҳаммаджон Мухторов 5 йилдан буён паррандачилик билан шуғулланиб келади. 4 сотих томорқасида ноёб қушлар ва товуқларни парваришлаб келмоқда. 15 хилдан зиёд қуш ва товуқлари бор. Россия, Германия, Туркия ва Бельгия давлатларидан ноёб товуқларнинг тухумларини олиб келиб кўпайтиради. Қушларни эса Россия ва Қозоғистон давлатларига сотади. Шу маҳаллада яшовчи Рустамжон Турсунов эса ўз хонадонида 5 турдаги 1000 дан зиёд қушларни парваришлаб ойига ўртача 10 млн. сўм даромад ҳам топмоқда.

Хонадонларда бўлган вилоят ҳокими маҳалла еттилигига маҳалладаги ишсизларни ушбу фаолиятга ўргатиш ва маҳаллада қуш ва парранда боқишни кўпайтириш бўйича топшириқ берди.

Дилдора Саидаҳмедова шаҳардаги Тадбиркорлар уйи биносидан жой олиб, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди. 15 нафар аёл-қизларни ёнига олиб, иш билан таъминлади. Ойлик 8-10 минг дона эркак ва аёллар кийимлари тайёрланмоқда. “Sarobil” бренди остида чиқаётган маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказиб бериш билан бирга Қозоғистон ва Россияга ҳам экспорт қилинмоқда.

Ўрганишлар чоғида маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram