Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЕКТОРЛАРИ ИШТИРОКИДА “ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-16 13:13:19    2294

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона давлат университети Педагогика ва психология факультетининг янги биносида Республика олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – бош мақсадимиз” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, республика олий таълим муассасалари ректорлари, фахрий устозлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда барча ҳудудларда бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, ҳар бир соҳада кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини, бу ислоҳотларга таълимни ривожлантириш орқали эришиш мумкинлигини алоҳида қайд этди. Илмга, таълимга асосий эътиборини қаратаётган давлатлар тараққий этаётгани, ривожланаётгани таъкидланди. Президентимиз раҳбарлигида бу соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди. Яқингача ёшларимизнинг бор-йўғи 9 фоизи олий таълимга жалб қилинган бўлса, бугун бу рақам 40 фоизга етгани, бу борада ишлар кўлами янада кенгайиб бораётганлиги, давлат олий таълим муассасаларини ривожлантириш билан биргаликда хусусий ёки хорижий сармояларни киритилиши ҳам бу соҳани тараққиётига туртки бераётгани эътироф этилди.

Ривожланишда олий таълимни ўрни юқорилиги таъкидланди, бугунги рақамлаштириш, ривожланиш даврида ёшлар ҳам шунга яраша таълим олиб, эртага дунё жамияти ўртасида ўз ўрнига эга бўлиши, замон билан ҳамнафас яшаш кераклиги урғуланди.

Вилоятимизда бугунги кунда олий таълим соҳасига алоҳида урғу берилаётгани, олийгоҳлар сўнгги йилларда катта ютуқларга эришаётгани мисол қилинди. 100 йиллик тарихга эга бўлган Фарғона давлат университети ҳам алоҳида ўринга эгалиги, қарийб 30 минг ёшлар ўқиётган олийгоҳда 7 нафар академик, 3 нафар Ўзбекистон халқ шоири, 100 дан ортиқ профессорлар ҳамда 100 мингдан ортиқ халқ хўжалигининг турли йўналишлари бўйича мутахассислар етишиб чиққанлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг таълим соҳаси фидойилари иштирокида рамзий лента қирқилиб, Фарғона давлат университети Педагогика ва психология факультетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Меҳмонлар бу масканда талабаларга яратилган қулай шарт-шароитлар, маънавият саройи, замонавий аудиториялар, анжуманлар заллари, ўқув хоналари, илмий кафедралар, медиа-марказ, кутубхона, овқатланиш, дам олиш, ахборот-ресурслари масканлари билан яқиндан танишдилар.

Жаҳон стандартларига мос равишда қурилган, замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур ўқув биноси дизайнига инновацион ёндашилгани ҳар бир деталда ўз аксини топган ва бу иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Шу билан бирга бинода миллий қадриятларимиз уйғунлиги, миллат қаҳрамонлари, адабиёт намоёндалари, жадидчилик ҳаракати етакчилари сиймоси акс этганлиги – талаба-ёшлар қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик, жасорат, Ватанга муҳаббат, аждодларга эҳтиром туйғуларини янада оширади.

Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирокида олий таълим муассасалари ректорлари учун Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида илмий анжуманнинг аҳамияти, фойдалари ҳақида тўхталди. ЮНЕСКОнинг таълимни тарғиб қилувчи шаҳарлар рўйхатига дунёдаги 160 га яқин шаҳарлар қаторида 2020 йилда ушбу рўйхатга Тошкент шаҳридан кейин Фарғона шаҳри ҳам киритилганлиги таъкидланди. Хайрулло Бозоров шунингдек, вилоятимизда Аҳмад ал-Фарғоний издошлари мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказишга мезбонлик қилишга тайёр эканлигини билдирди ва анжуман ишига омад ва муваффақият тилади.

Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов томонидан “Фарғона давлат университетида талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими" мавзусида тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси, хусусан, талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида вертикал тизимнинг асосий вазифалари, уларни амалга ошириш механизми илгари сурилди.

Шунингдек, ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, юрт келажагига дахлдорлик туйғусини янада кучайтириш бўйича янги таклифлар билдирилди. Бунда ушбу ёндашув натижадорлиги Фарғона давлат университети томонидан амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатиб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram