Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИ КЎЧАЛАРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2024-03-17 16:33:40    2081

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри кўчаларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва шаҳарнинг архитектуравий қиёфасини яхшилаш борасида берилган топшириқлар ижроси ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ўрганиш олиб борди.

Бугун Фарғона шаҳри ўзгача қиёфа касб этиб, шаҳар кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Асосий кўчаларда йўл четларига махсус урналар жойлаштирилиб, велосипедлар ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил қилинмоқда. Йўлнинг икки томонига турли манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилиб, яшиллик яратилганлиги кўзни қувонтиради.

Лекин шаҳарда ҳали бу каби ишлар ташкил қилинмаган кўчалар ҳам борлигига гувоҳ бўлинди. Шаҳар кўчаларини пиёда юриб ўрганган вилоят ҳокими, баъзи катта ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари биноларининг олд қисми қаровсиз қолиб кетаётганлигига танқидий эътибор қаратди.

Шаҳар кўчаларидаги пиёда йўлакларининг баъзи ҳудудларда таъмирталаблиги, ёнлари қаровсиз, баъзи жойларда чиқиндилар тўпланиб қолганлиги, бекатларда эса йўловчилар учун шароит яратилмаганига гувоҳ бўлинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри кўчаларини бу каби қаровсиз ҳолга келиб қолишига бефарқ бўлган шаҳар ҳокимини ва секторлар раҳбарларини танқид қилди.

Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган вилоят ҳокими, шаҳар масъулларига кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш турган жойларни тартибга келтириш, қаровсиз жойларга, йўл ёқаларига манзарали дарахтлар ва атиргул кўчатлари ўтқазишни ташкиллаш, йўл чизиқларини чизиш, тадбиркорларнинг ўз биноси олдини обод қилиши, бекатлар олдини тартибга келтириш ва яна қатор ишлар бўйича кўрсатмалар берди.

Фарғона шаҳри кўчалари доим обод бўлиб, намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram