Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ “ZHONGKE SHANGSHENG NEW ENERGY VEHICLE” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-04-05 19:26:49    7900

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle” компанияси раҳбари Ли Мин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан вилоятимиз ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, инвестицион лойиҳа доирасида бинолар ва хонадонлар учун инновацион тайёр ҳолдаги девор, шифт ва ер қопламалари ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Хитой компанияси томонидан ушбу лойиҳалар учун 80 млн. долларгача инвестиция киритиш режа қилинаётганлиги маълум қилинди.

Бугунги учрашув чоғида амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳани “Қўқон” ЭИЗ ҳудудига ёки вилоятдаги кичик саноат зоналаридан бирига жойлаштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, Хитой компанияси томонидан лойиҳанинг аниқ концепцияси ҳамда уни амалга оширишнинг ва молиялаштиришнинг режа-жадвали ишлаб чиқилгач, яқин кунларда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда Бувайда тумани ҳокими Беҳзод Ибрагимов иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram