Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДАГИ “ЯККАМУЛЛА” МАҲАЛЛАСИ ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНДИ

×

 2024-04-06 21:04:27    7885

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги “Яккамулла” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Дастур асосида амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари натижасида маҳалла ҳудудидаги 10 та кўча ва улардаги 721 та хонадонлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари обод ва кўркам қиёфа касб этди.

Қарийб 2 ой давомида маҳалладаги 618 та хонадонга “Обод хонадон” мезони жорий этилди. 10 та кўчада ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, 1.3 км лоток, ариқ, коллектор-зовурлар тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Кўчаларга ниҳол ва кўчатлар экилди. 2.8 км сув тармоғи тортилиб, 3500 метр газ қувури таъмирланди, 280 та симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 5 км электр симлар тортилди, 2 км ички йўллар асфальтланди. 1.2 км пиёдалар йўлаги равон қилинди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорлиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Бахшитол кўчасида замонавий Workout спорт майдони қурилди.

Бундан ташқари, маҳалланинг кириш жойига янги пешлавҳа қурилди. Маҳаллада нуронийлар маскани, оталар чойхонаси, ёшлар кутубхонаси, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти учун керакли шарт-шароитлар яратилди. Тадбиркор Отабек Тожиев ташаббуси билан мато тўқиш ва болалар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда тикувчилик малакасига эга ишсиз 15 дан ортиқ хотин-қиз учун янги иш ўринлари яратилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ва кенг жамоатчилик вакиллари маҳалладаги амалга оширилган шу каби ҳайрли ишлар билан яқиндан танишиб, маҳалланинг янги биноси очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар.

Вилоят раҳбарлари билан мулоқотда бўлган маҳалла аҳли, хонадон эгалари бу каби улкан бунёдкорлик ишлари аввал бўлмагани, бунинг натижасида ҳар бир хонадон, кўча ва маҳаллага файз, барака кириб келаётганлигини таъкидлаб, бу ишларга бош бўлган Давлат раҳбари, барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Тантанали тадбирлар давомида маҳаллани ана шундай кўркам ва обод кўринишга келишида муносиб ҳисса қўшган жонкуярлар, спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги бир гуруҳ ҳамюртларимиз бандлигини таъминлаш учун зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул тақдим этилди.

Нуронийлар масканида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Яккамулла” маҳалласи фуқаролари, тадбир иштирокчиларини баҳор айёмлари ҳамда яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади.

“Яккамулла” маҳалласида қилинган ишларни кўриб, хурсанд бўлинганлигини қайд этган вилоят ҳокими, туман раҳбарлари, маҳалла аҳлининг бирдамлиги, аҳиллиги, ташаббуси билан мана шундай ишлар амалга оширилганини мамнуният билан эътироф этди.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Шу куни тадбиркор Одилжон Толипов ташаббуси билан ташкил этилган тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Бу ерда 50 хилдаги ёш болалар учун кийим-кечаклар тайёрланиб, маҳаллий бозорлар билан бирга қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда. Ҳозирда 30 нафар маҳалладаги хотин-қизлар бандлиги таъминланган. 1 ойда 25 мингта маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, бу жойдаги 15 сотих майдонда лимонария боғи барпо этилган. Арча, шамшод гул кўчатлари етиштириш йўлга қўйилган.

Тадбиркор фаолиятини юқори баҳолаган вилоят ҳокими, корхонани янада ривожлантириш, кенгаштириш ва иш ўринларини 100 тадан ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Бир сўз билан айтганда, “Яккамулла” маҳалласида амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар нафақат Учкўприкда, балки вилоятнинг бошқа маҳаллаларида ҳам намуна бўлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram